“Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади”, деган ғоя асосида умуммиллий таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилишга киришилгани таҳсинга лойиқ.

Давлатимиз раҳбари томонидан “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг имзоланганлиги тизимда муҳим тарихий воқеа бўлди. Мазкур ҳужжатларда таълимда мавжуд муаммоларнинг ечимлари аниқ кўрсатилган. Яқин беш йил ичида ўз натижасини кўрсатадиган, мамлакат қиёфасини тубдан ўзгартиришга асос бўладиган қудратли манба бўлиб хизмат қилади. Бу эса эндиликда ҳар бир тизим ходими зиммасига ўз фаолиятини янгича талаблар асосида олиб бориш масъулиятини юклайди.

Ўтаётган 2020 йил Бухоро вилояти халқ таълими тизимида қандай из қолдирди?

Олиб борилган фаолият, эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар хусусида вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Мустафаева ЎзА мухбирига қўйидагиларни гапириб берди.

-2020-2021 ўқув йилида Бухоро вилоятида 536 та умумтаълим мактаблари иш бошлади. Уларда 329 минг 787 нафар ўқувчи таҳсил олиб, ўқув жараёнини 28 минг 575 нафар педагог олиб бормоқда, -дейди вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи, Дилфуза Мустафаева. -Таълим сифати ва самарадорлиги ушбу жараённи олиб борувчи педагогнинг салоҳиятига боғлиқ. Шу боис ҳам таълим муассасаларини салоҳиятли педагог кадрлар билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айни пайтда вилоятда жами 28 575 нафар педагог ходимлар фаолият кўрсатиб келмоқда. Айтиш жоизки, уларнинг 91,5 фоизини олий тоифали ўқитувчилар ташкил этиб, бу рақам олий тоифали ўқитувчилар сонининг ўтган йилга нисбатан 1 минг 377 нафарга ошганлигини кўрсатади.

Ўқитувчиларга берилаётган имкониятлар туфайли вилоят халқ таълими тизимида эркак ўқитувчиларнинг сони якунланиб бораётган йилда 2016 йилга нисбатан 1 минг 612 нафарга ошди. Бу кўрсаткич 7 минг 99 нафарга етди. Бу умумий ўқитувчилар сонига нисбатан 24,8 % ни ташкил этмоқда.

Кейинги йилларда умумтаълим мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламдаги ишлар амалга оширилди. Қурилишлар сони деярли 50 фоизга, реконструкция қилинган ва мукаммал таъмирланган мактаблар сони 25 фоизга, спорт заллари сони 20 фоизга ошди.

Биргина 2020 йил инвестиция дастури ва инқирозга қарши курашиш жамғармасидан ажратилган маблағлар доирасида 19 та объектларда 84,7 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. Янги ўқув йили ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари учун маҳаллий бюджет ҳисобидан 19,2 миллиард сўм маблағ ажратилди.

Мактабларни янги ўқув йилига тайёрлаш доирасида 155 та муассасада жорий таъмирлаш, 49 та таълим муассасасида 128 дона энергия тежамкор иситиш қозонлари ўрнатиш ишлари якунланди. Куз-қиш мавсумига тайёрлаш доирасида 6 минг 734 тонна ёки 100 фоиз кўмир (брикет) маҳсулотлари мактабларга етказиб берилди. Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан қўшимча равишда яна 579 тонна кўмир олиб берилди.

Бугун бир нарсани фахр билан айтишимиз жоиз, вилоят таълими мамлакатда етакчи ўринга эга. Хусусан, Қоракўл Халқаро математика мактаби қатор йиллардан буён Халқаро ва Жаҳон фан олимпиадаларидаги ютуқлари билан Ўзбекистон шарафини муносиб тарзда ҳимоя қилиб келмоқда. Бугун Қоракўл Халқаро математика мактаби нафақат вилоятда балки, бутун республикамизда ўқувчиларга чуқур билим бериш бўйича “Маҳорат мактаби” вазифасини ўтамоқда.

Вилоятда ҳам 4 та ҳудудда, яъни, Когон шаҳридаги 17-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби, Жондор туманидаги 49-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби, Олот туманидаги 17- ҳамда Пешкў туманидаги 31-умумий ўрта таълим мактаблари негизида математика фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилди. Ушбу мактабларга ҳам Қоракўл Халқаро математика мактаби таянч мактаб сифатида белгиланган.

Кимё ва биология фанларига ихтисослаштирилган 3 та мактаб - Ромитан туманидаги 11-, Қоракўл туманидаги 43- ва Жондор туманидаги 2-ИДУМлар ўз фаолиятини бошлади.

Бобокалонимиз, бутун дунё тан олган буюк табиб, аллома таваллуд топган замин- Пешкў тумани ҳудудидаги 4-умумий ўрта таълим мактаби негизида табиий фанларга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилди.

2021 йилдан шаҳардаги 7-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби негизида информатика ва ахборот технологиялари фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб фаолият бошлайди.

Бу ҳатти-ҳаракатлар замирида келажагимиз эгалари бўлган фарзандларимизни ҳар томонлама комил инсонлар қилиб тарбиялаш ва мамлакатимиз тараққиётини юқори чўққиларга кўтариш мақсади мужассам.

Айни пайтда олдимизда турган муҳим вазифалардан бири - мустақил ҳаёт остонасига қадам қўйган битирувчиларимизнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг жамиятда ўз ўринларига эга бўлишларига кўмаклашишдир. 2019-2020 йилида вилоятимиздаги 533 та умумтаълим муассасаларида таҳсил олган ўқувчиларнинг 25 минг 413 нафари 11-синфни тамомлади. Уларнинг 19 минг 349 нафари олий ўқув юртларига, 1 минг 194 нафари коллеж ва техникумларга ўқиш истагина билдиришган. Қолган 4 минг 868 нафар битирувчиларимиз айни пайтда маҳаллий ҳокимликлар кўмагида иш билан таъминланди. Шуни алоҳида эътироф этиш жоизки, аъло баҳолари ва намунали хулқи учун 446 нафар битирувчилар олтин ва кумуш медаллари билан тақдирланди.

Битирувчиларнинг олийгоҳларга кириш кўрсаткичлари бўйича ўтган ўқув йилида вилоятимиз юқори натижани қайд этган эди. Жорий йилда ҳам Бухоро вилояти рейтингда ўтган йилги ўрнини сақлаб қолди. Жорий йил вилоятда 25 минг 413 нафар мактаб битирувчиларидан 5 минг 508 нафари турли ОТМлар талабасига айланди. Бу битирувчиларнинг 21, 7 фоизини ташкил этмоқда. Натижаларимиз салмоғини янада юксалтириш мақсадида ОТМ-МАКТАБ ҳамкорлик лойиҳаси асосида битирувчилари олий ўқув юртларига кириш кўрсаткичлари бўйича паст натижага эришган вилоятдаги 20 та умумтаълим мактаблари олий таълим муассасаларига бириктирилди.

Сўнгги йилларда ёшларни ҳар томонлама етук, билимдон, маънавий жиҳатдан баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг истеъдодларини қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида 9-11-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилиб келинаётган фан олимпиадаларининг республика ва халқаро босқичларида ўқувчиларимиз фаол иштирок этиб келмоқда. Якунланган ўқув йилида ҳам улар қатор ютуқларни қўлга киритишди.

Жумладан, Озарбайжоннинг Боку шаҳрида 14-16 ёшдаги ўсмирлар ўртасида ўтказилган III Халқаро интеграциялашган фан олимпиадасида бухоролик ўқувчилар ҳам иштирок этиб, совринли натижаларни қайд этдилар. Бухоро вилояти Қоракўл Халқаро математика мактаби 8-синф ўқувчиси Анвар Раҳматов кумуш, 10-синф ўқувчиси Севара Остонова бронза медалга сазовор бўлди, 8-синф ўқувчиси Тўймурод Қодиров эса фаол иштироки учун фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

Қозоғистон Республикаси Олма-ота шаҳрида математика, физика ва информатика фанларидан бўлиб ўтган 16-Халқаро Жаутиков (IZHO) олимпиадасида Пешку туманидаги 18-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Норбоев кумуш, Ғиждувон туманидаги 5-ИДУМнинг 10-синф ўқувчиси Диёрбек Толибов бронза медал соҳиби бўлишди.

2020 йилда онлайн тарзда ўтган 54-Халқаро Менделеев олимпиадаси Бухоро шаҳридаги 35-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Собиров Фирдавс ва Жондор туманидаги 49-ИДУМнинг 11-синф ўқувчиси Акобир Нарзуллаевлар бронза медалларини қўлга киритишди. Ушбу икки иқтидорли ўқувчи 52-Халқаро кимё олимпиадасида ҳам Ўзбекистон терма жамоаси таркибида муносиб иштирок этишди. Натижаларга кўра, Фирдавс Собиров бронза медалиги сазовор бўлди, Акобир Нарзуллаев эса фахрий ёрлиқ билан тақдирланди. Бу каби ютуқларни кўплаб келтириш мумкин.

2020 йил анча оғир йил бўлгани барчага аён. 2019-2020 ўқув йилида таълим-тарбия жараёни асосан онлайн тарзда олиб борилди. Пандемия даврида Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган “Online maktab”ни назорат қилиш учун халқ таълими бошқармаси ва туман, шаҳарлар халқ таълими бўлими методистлари томонидан ижтимоий тармоқларда ташкил этилган гуруҳлар орқали каскад усули орқали онлайн дарслар мунтазам назорат қилиб борилди. Вилоят халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан ҳам 1-11- синфлар кесимида ўзбек ва рус тилларида 22 та телеграм каналлари ташкил этилди. Мазкур телеграм каналлари ўқув йили мобайнида ўқувчиларнинг ўқув дастуридаги мавзуларни осон ўзлаштиришлари ва билим олишларида яқин кўмакчи бўлди. Бу жараёнга вилоятдаги энг илғор, ижодкор ва маҳоратли ўқитувчиларнинг қарийб 200 нафари жалб этилди. Улар томонидан кўплаб қизиқарли видео ва аудиоёзувлар, видеороликлар, слайд-тақдимотлар, тест топшириқлари, бошқотирмалар ҳавола этилди. Турли мавзулардаги интеллектуал мусобақалар, кичик олимпиадалар ҳамда викториналарнинг ташкил этилганлиги ҳам машғулотларнинг самарали ва серзавқ бўлишини таъминлади.

Таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, педагог ходимлар касбий компетентлигини такомиллаштириш, ўқитувчиларнинг назарий билимларини ривожлантириш мақсадида вилоятда барча фанлар йўналишида 165 та таянч мактаби ташкил этилган бўлиб, унда 300 га яқин тренер-ўқитувчилар фаолият олиб бормоқда. Таянч мактаблари фаолиятини кенг ёритиш мақсадида жорий йилда 9 та ўқув-амалий семинари ташкил этилди ва методистлар томонидан 12 та методик тавсия, 42 та намунали дарс ишланмалари, тест топшириқлари намуналари, 85 та дарс тақдимотлари ишлаб чиқилди. Жорий ўқув йилида 25 нафар ўқитувчининг иш тажрибаси вилоятда, 9 нафар педагог ходимларнинг иш тажрибаси Республика миқёсида оммалаштирилди.

2020 йил бухоролик халқ таълими тизими ходимлари учун ўзига хос синов йили бўлди. Шундай бўлса-да, қўлга киритган натижаларимиз анча салмоқли. Бироқ эришилган ютуқлар – ортда қолган довондир. Олдинда янада юксак довонларни кўзлаган режларимиз бор. Даставвал “Замонавий мактаб” талаблари асосида 45 та янги қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлашни 2022-2024 йиллар Инвестиция дастурига киритишни кўзда тутганмиз.

2020-2022 йиллар давомида вилоятдаги 303 та мактаб ҳожатхоналари таъмирталаб ёки янгидан қурилиши лозим бўлган мактабларда кўп маблағ талаб этмайдиган янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш, бунда лойиҳа ечими ихчам ва замонавий бўлган энерготежамкор контейнерлардан фойдаланган ҳолда бу ишларни амалга ошириш чораларини кўриш, умумтаълим муассасаларини кенг полосали Интернет тармоғига уланишини жадаллаштириш, барча умумтаълим муассасаларини Халқ таълими вазирлигининг ягона корпоратив тармоғига улашни таъминлашни режалаштиряпмиз.

Яна бир муҳим режаларимиздан бири вилоят ҳокимлиги билан биргаликда 2021 йилдан бошлаб вилоятнинг туристик салоҳиятини ҳисобга олиб ҳамда ички имкониятлардан келиб чиқиб, 11-синф битирувчиларини иш билан таъминлаш масалаларида омил бўла оладиган таълим туризми лойиҳасини жорий этиш чораларини кўришдир.

2021 йилда ўтказилиши режалаштирилаётган Халқаро тадқиқотларда ўқувчиларнинг муносиб тарзда иштирокини таъминлаш ва юқори натижаларга эришишдек, эзгу ният ва режаларимиз бор.

Суҳбатдош Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дилфуза Мустафаева: Бухоролик педагогларнинг олдинда янада юксак довонларни кўзлаган режалари бор