ДИҚҚАТ: 30 мартдан телевизион дарслар бошланади
Халқ таълими вазирлигидан маълум қилишича, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда 30 март, душанба кунидан учта телеканалда телевизион дарслар намойиши бошланади.
Халқ таълими вазирлигидан маълум қилишича, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда 30 март, душанба кунидан учта телеканалда телевизион дарслар намойиши бошланади.
Унга кўра, “Uzdigital TV” абонентлари 1-4 синф ўқувчилари учун телевизион дарсларни “National Geography Wild” каналида, 5-8 синф ўқувчилари учун “Eurosport” каналида, 9-11 синф ўқувчилари учун эса “Охота и рыбалка“ каналида кўриши мумкин.
Кабель телевидение ва IP-телевидение абонентларида эса телевизион дарслар бошқа телеканаллар ўрнига намойиш этилиши мумкин.
Шунингдек, видеодарслар ер сунъий йўлдоши орқали узоқ ва бориш қийин аҳоли пунктларида ўрнатилган кам қувватли телеузаткичлар орқали қўшимча каналлар шаклида 4 та канал орқали бепул тарқатилиши ташкиллаштирилади.
Агар абонентларда савол ёки муаммолар юзага келса телевидение хизматларини тақдим этувчи компанияларга мурожаат қилиши мумкин.









