ДХХ ходимларига бағишланган фильм
Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда “Spectre” киностудияси томонидан "Мустаҳкам" номли ҳужжатли фильм суратга олинди.
Мазкур кинокартина Давлат хавфсизлик хизматининг 30 йиллигига бағишланган бўлиб, унда Давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг машаққатли меҳнати, касбий фаолияти ва ҳаётидаги мураккаб жараёнлар ёритилган.

Фильм сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Фурқат Усмонов, постановкачи оператор Жаҳонгир Ибрагимов, иккинчи режиссёр Муаттар Мирреджабова ҳамда ижрочи продюсер Давронхўжа Абдуғаниевлардир.

–Фильм жуда тезлик билан суратга олинди, –деди режиссиёр Фурқат Усмонов. –Чунки режаланган вақтга кўра, фильмни топширишимиз керак эди. Суратга олиш ишлари асосан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг чегара худудлари ҳамда Самарқанд ва Бухоро вилоятларининг тархий обидаларида ДХХнинг махсус бўлинмалари кўмагида амалга оширилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА