8 март – мунис оналаримиз, аёлларимиз ва сингилларимиз байрами бутун мамлакатимиз миқёсида, хусусан, Давлат хавфсизлик хизмати тизимида ҳам кўтаринки кайфиятда нишонланмоқда.
Зеро, соҳада фаолият юритаётган хотин-қизлар оилада тотувликни сақлаш, фарзандларни камолга етказиш баробарида, юрт тинчлиги, чегаралар дахлсизлигини таъминлашга салмоқли ҳисса қўшиб келмоқдалар.
Нафосат байрами арафасида ДХХ идораларининг аёл ҳарбий хизматчилари ўртасида анъана тусини олган «Тўмарис авлодлари» танловининг якуний босқичи ўтказилиб, унда иштирокчилар «Долзарб мавзу», «Саф тайёргарлиги», «Шарқ дурдонаси» «Оила қўрғони бекаси» каби шартлар бўйича ўзаро баҳслашди.
Танловда истеъдодли, зукко, саф тайёргарлиги юқори ҳарбий хизматчилар ичидан энг муносиблари ғолибликни қўлга киритди.
Ғолиблар махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
ДХХ матбуот хизмати