1987 йил Сурхондарё вилоятида туғилган "Ж.Х." 2016-2021 йилларда меҳнат мигранти сифатида Россия Федерациясининг Краснодар ўлкасида ишлаши даврида ижтимоий тармоқлар орқали Сурия давлати ҳудудидаги "Тавҳид ва жиҳод катибаси" террористик гуруҳи аъзолари билан мулоқотга киришиб, уларнинг таъсирига тушиб қолади.
Натижада "Ж.Х." экстремистик оқимлар ва террористик ташкилотлар ғоявий раҳнамоларининг "жиҳод"га чорловчи материалларини ўзининг яқин танишлари орасида тарғиб қила бошлайди.
Шунингдек, у жангарилар сафига қўшилиш мақсадида Сурияга кетмоқчи бўлган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинди.
Ҳозирда унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.