ДХХ кубоги ғолиби ва совриндорлари муносиб тақдирланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
“ЖАР” спорт-соғломлаштириш мажмуида республика бўйлаб 250 мингдан ортиқ ўғил-қизни бирлаштирган, “Соғлом ёшлар – Янги Ўзбекистон келажаги” шиори остида ўтказилган футбол ва мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақалари якунланди.
Унда ўғил болалар ўртасида мини-футбол бўйича:
1-ўрин. “Қамаши” /Қашқадарё вилояти/,
2-ўрин. “Янги ҳаёт” /Тошкент вилояти/,
3-ўрин. “Бахрин” /Фарғона вилояти/.
Қизлар ўртасида мини-футбол бўйича:
1-ўрин. “Нафис” /Самарқанд вилояти/,
2-ўрин. “Тўмарис” /Хоразм вилояти/,
3-ўрин. “Гуркиров лочинлари” /Андижон вилояти/.
Ўғил болалар ўртасида футбол бўйича:
1-ўрин. "Турон" /Жиззах вилояти/,
2-ўрин. "Навбаҳор" /Тошкент вилояти/,
3-ўрин. “Янги ҳаёт” /Қашқадарё вилояти/ жамоалари ғолиб деб топилди.
Шунингдек, турли номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.
Республика босқичида ўғил болалар ўртасида футбол ва мини-футбол бўйича ғолиб бўлган жамоалар маҳалласига мини-футбол майдони, 2-ўринни эгаллаган жамоалар учун универсал спорт майдони (баскетбол ва волейбол ўйинлари учун мўлжалланган), 3-ўринни эгаллаган жамоалар маҳалласига “Стритбол” (бир саватли кўча баскетболи) спорт майдони қуриб берилади.
[gallery-13283]
Қизлар мусобақасида ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар пул мукофоти билан тақдирланди.
Бундан ташқари барча ғолиб ва совриндор иштирокчиларга диплом, медаль, велосипед ва телевизор топширилди.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА