ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Жарқўрғон тумани “Қумқишлоқ” маҳалласида яшовчи, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Гулбаҳор” чегара постида инспектор бўлиб ишлаётган Қ.Р.ни ноқонуний равишда ер сотмоқчи бўлганида қўлга олди.
Гап шундаки, у отаси М.С. номига расмийлаштирилган Жарқўрғон тумани “Қораёнтоқ” маҳалласи ҳудудидаги 0.008 га ер майдонини фирибгарлик йўли билан текиндан ўзганинг анча миқдордаги пул маблағларига эга бўлиш мақсадида сотмоқчи бўлган.
Бу ернинг унинг отаси 2020 йил йил 22 декабрда “Электрон онлайн аукционларни ташкил қилиш маркази” давлат унитар корхонаси томонидан ўтказилган онлайн савдосида YU 139-040298-сонли баённома асосида 9 ой муддат ичида 120 миллион сўм инвестиция киритиш шарти билан қўлга киритган эди.
Қ.Р. тадбирга жалб қилинган “Содиқ” исмли шахсдан ер учун 32 миллион 550 минг сўм пулларни Жарқўрғон тумани “Деҳқонобод” маҳалласида жойлашган умумий овқатланиш шохобчаси хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Қ.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЎзА