Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Хазорасп туманида яшовчи фуқаро бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, унинг салонида жами 6 бўлакда 3 кг 982 гр “опий” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур шахс Тожикистондан келтирилган ушбу ажал оғусини Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида яшовчи 2 нафар фуқародан олганлиги маълум бўлиб, Хазорасп туманидаги меҳмонхонанинг улар жойлашган хонасидан сотиш учун мўлжалланган 1 кг 952 “опий” моддаси ҳам тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу гиёҳвандлик воситасини сотиб олган вақтларида яна 2 нафар хазорасплик наркосавдогарлар ушланди.  

Бухоро вилоятида қайд этилган ҳолатда эса Ғиждувон туманида яшовчи, 1973 ва 1975 йилларда туғилган, муқаддам судланган 2 нафар фуқаро Бухоро шаҳрида 1 кг 224 гр “опий” моддасини 50 минг АҚШ долларига сотган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ва божхона органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Бўка тумани ҳудудида ҳаракатланаётган “Нексия” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, текширилди.

Натижада, унда йўловчи сифатида кетаётган, Фарғона вилоятининг Бағдод туманида яшовчи, 1990 й.т. фуқаро ёнида 1 кг 913 гр “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Таъкидлаш лозимки, ушбу ажал оғуси тожикистонлик наркокуръерлар томонидан  контрабанда йўли билан Тошкент вилоятига олиб келиниб, хуфия жойга қолдириб кетилган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ДХХ: 9 кг наркотик моддалар мусодара қилинди