Дезинфекция ишлари давом этмоқда
Қашқадарё вилоятида ҳам аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Қашқадарё вилоятида ҳам аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Бунинг учун вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан вилоят бўйича 82 отряд ташкил этилиб, 192 нафар ходим бириктирилган ва улар 91 та дезинфекцияловчи ускуна ҳамда 24 та махсус таранспорт воситалари билан таъминланган. Маълумот ўрнида айтиш керакки, ушбу отрядлар томонидан айни пайтга қадар 300 дан зиёд корхона-ташкилот ва ижтимоий соҳа оъектлари дезинфекция қилинган. Шунингдек вилоят ҳудудида ҳаракатланаётган жамоат транспортлари мунтазам равишда тозаланмоқда.
Бундан ташқари, ушбу амалий ишларга Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округи, “Агрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти аъзолари ҳам ўзларининг куч воситалари билан яқиндан кўмак бермоқда.

Жумладан, куни кеча мазкур ташкилотлар билан ҳамкорликда вилоятдаги иш тартиби тўхтатилмаган ташкилотлар ва Қарши шаҳридаги озиқ-овқат деҳқон бозорлари инфекцияга қарши дориланди.
Бу борадаги ишлар вилоятнинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам доимий равишда олиб борилмоқда.