Аввал хабар берилганидек, бугун Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Қонунчилик палатаси депутатлигига сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодларни рўйхатга олиш ҳамда сайловда иштирок этаётган сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотига оид масалалар кўриб чиқилиб, қарорлар қабул қилинди.

Мажлисда кўрилган масалалар юзасидан Марказий сайлов комиссиясининг матбуот анжумани ташкил этилди. Матбуот анжуманида МСК Раиси З.Низомходжаев мажлисда қабул қилинган қарорлар бўйича маълумот берди.

Қайд этилганидек, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон Экологик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан бир мандатли сайлов округлари бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган жами 375 нафар номзод рўйхатга олинди. Шунингдек, ягона сайлов округи бўйича сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган жами 500 нафар партия рўйхатидаги номзодлар рўйхатга олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туманлар (шаҳарлар) Кенгашларига ҳар бир партиядан номзодлар рўйхатга олинган бўлиб, депутатлик мандати учун 28 минг 475 нафар номзодлар кураш олиб боради.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туманлар (шаҳарлар) Кенгашлари депутатлигига номзодларнинг ўртача ёши 44,4 ёшни ташкил этиб, улардан 54,9 фоизи 45 ёшгача бўлганлар, 36,4 фоизи 45-60 ёшдагилар бўлиб, вилоят Кенгашига номзодлар орасида энг ёши 24 ёш. Туман Кенгашларига номзодлар орасида энг ёши 21 ёш.

Номзодларнинг 90,3 фоизи олий маълумотли. Улар орасида педагоглар – 36 фоиз, иқтисодчилар – 15,8 фоиз, муҳандислар – 9,6 фоиз, шифокорлар – 9,4 фоиз, ҳуқуқшунослар – 3,3 фоиз, тадбиркор, фермер ва бошқа соҳа вакиллари 25,9 фоизни ташкил этади.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда яшаётган аксарият миллат ва элатларнинг вакиллари ҳам номзодлар орасида бор. Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга номзодларнинг 973 нафари тожик, 588 нафари қозоқ, 146 нафари туркман, 141 нафари қирғиз, 67 нафари рус ва бошқа миллатларни ташкил этади.

Номзодларни кўрсатишда сиёсий партиялар инклюзивликка ҳам алоҳида эътибор қаратганини кузатиш мумкин. Жумладан, Қонунчилик палатаси сайлови бўйича депутатликка номзодлар орасида жами 11 нафар ва маҳаллий Кенгашлар сайлови бўйича депутатликка номзодлар орасида жами 605 нафар ногиронлиги бўлган шахслар мавжуд. Бундай юқори даражадаги инклюзивлик биринчи маротаба кузатилмоқда.

“Е-saylov” интерактив портали орқали барча даражадаги сайловлар бўйича рўйхатга олинган 29 минг 350 нафар депутатликка номзодларнинг мобиль телефонларига улар тегишли вакиллик органи сайлови бўйича депутатликка номзод этиб рўйхатга олинганликлари, “Е-saylov” тизими ёрдамида ишончли вакилларини рўйхатдан ўтказиши мумкинлиги ва сайловолди ташвиқоти бошланиши ва муддатлари тўғрисида хабарномалар юборилади.

Матбуот анжуманида қайд этилганидек, Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича депутатликка номзодларнинг ва сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқоти 2024 йил 22 сентябрдан бошланади. Марказий сайлов комиссиясининг қарори билан давлат марказий ва ҳудудий телерадиоканаллари ҳамда газеталарида депутатликка номзодлар ва сиёсий партиялар учун сайловолди ташвиқоти даврида бепул эфир вақти ҳамда нашр майдони ҳажми ажратилди. Хусусан, республика даражасидаги “Ўзбекистон 24”, “Ўзбекистон”, “Ёшлар”, “Маҳалла”, “Маданият ва маърифат” телеканалларида ва “Ўзбекистон 24”, “Ўзбекистон”, “Ёшлар”, “Маҳалла” радиоканалларида сиёсий партияларга ташвиқот ишларини олиб бориш учун бепул эфир вақтлари ажратилди.

Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 2 июлдаги қарори билан сайловолди ташвиқотини олиб бориш бўйича низомга мувофиқ, сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда сайловолди ташвиқоти материалларини тайёрлаш ва тарқатиш мумкин. Бунда сиёсий партиялар ва депутатликка номзодлар сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган ташвиқот материалларида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиб тайёрланганлиги ҳақида маълумотлар кўрсатиши, ҳар қандай шахснинг тасвирга ва унинг овозига бўлган ҳуқуқларини, шунингдек, бошқа шахсий номулкий ҳуқуқларини бузмаслиги, бирор-бир шахснинг тасвири ва овози, шунингдек, бошқа шахсга доир маълумотларидан фойдаланилганда, ушбу шахснинг олдиндан розилигини олиш каби қоидаларга амал қилиши лозим.

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакилларининг саволларига жавоблар қайтарилди. Жумладан, журналистларнинг сиёсий партияларга сайловолди ташвиқоти учун қанча маблағ ажратилишига оид саволига партияларнинг депутатликка номзодлари рўйхатдан ўтказилганидан кейин уларнинг сонига қараб маблағ ажратилади, дея жавоб қайтарилди.

Муҳтарама Комилова, Отабек Мирсоатов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Депутатликка номзодларнинг таркиби ва ёши қандай?