Мамлакатимизда илк бор аралаш сайлов тизими асосида ўтказиладиган сайлов сиёсий партиялар ҳамда уларнинг депутатликка номзодларидан янада катта масъулият ва ташаббускорликни талаб этади. Зеро, бу йилги сайловда сайловчилар ҳам партияга, ҳам номзодга овоз берадилар.

Шу боис ҳам айни кунларда партиялар ўз номзодларини сайловолди ташвиқоти ва сайлов жараёнларига пухта тайёрлаш, уларнинг сиёсий кўникмаларини ошириш мақсадида ўқув-семинарлар, учрашувлар ташкил этишмоқда. Жумладан, ЎзЛиДеП томонидан ташкил этилган навбатдаги ўқув Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига депутатликка номзодлар учун бўлди. 

Тадбирда дастлаб юртимизда рўй бераётган ижобий ўзгаришлар, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган мақсад-вазифалар доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтилди. Мазкур жараёнларда ҳар бир фуқаронинг ўрни устувор аҳамият касб этиши қайд этилди. 

Шундан сўнг сайлов жараёнларига эътибор қаратилиб, Сайлов кодексининг ўзига хос жиҳатлари, янги тартибда ўтказиладиган сиёсий тадбирнинг моҳияти хусусида фикр юритилди. Номзодларни рўйхатга олиш, сайловолди ташвиқотини олиб бориш тартиби, шакллари, усуллари тўғрисида маълумотлар берилди. 

Бундан ташқари сайлов жараёнида кузатувчи ва ваколатли вакилларнинг сайлов кампаниясининг очиқ, ошкора ўтишини таъминлашдаги иштироки тўғрисида сўз юритилди. Ўз навбатида, тадбирда иштирок этган номзодлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан атрофлича жавоб олди. 

Бу каби ўқувлар партия номзодларининг сайловолди тайёргарлик ҳамда ташвиқот давридаги фаолиятида муҳим ўрин тутади. 

М.Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Депутатликка номзодларга сайловолди ташвиқотини олиб бориш тартиби тушунтирилди 