Мамлакатимизда маҳаллий вакиллик органлари фаолиятини таъсирчан ва самарали ташкил этиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу борада “Кучли Кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким” тамойилини рўёбга чиқариш мақсадида Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ги фармони қабул қилинди.

Мазкур фармон маҳаллий даражада давлат ҳокимиятини трансформация қилиш, том маънода халқчил тизимни жорий этишга қаратилган муҳим сиёсий ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди.
Дарвоқе, фармон билан маҳаллий Кенгашлар фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган бир қанча муҳим ваколатлар берилиши назарда тутилмоқда. Маҳаллий Кенгашларнинг бюджет маблағлари сарфланиши устидан Кенгаш назоратини амалга ошириши шулар жумласидандир. Унда маҳаллий бюджетни тасдиқлаш ҳамда унинг ижроси юзасидан мутасадди раҳбарнинг ҳисоботини сессия мажлисларида эшитиш вақтида Ҳисоб палатаси масъул вакилининг иштирок этиши белгиланган. Бу орқали эса Ҳисоб палатаси масъул вакилининг фикр ва хулосалари асосида бюджет маблағларининг сарфланиши билан боғлиқ ҳолатларнинг депутатлар учун янада тушунарли бўлишига эришилади.
Бундан ташқари, Кенгаш томонидан тасдиқланган бюджетни ҳамда унинг ижроси бўйича ҳисоботларни сессия муҳокамасидан сўнг “E-Kengash” платформаси орқали эълон қилиб бориш амалиёти жорий этилмоқда. Бу эса депутатларнинг ўз сайловчилари олдидаги масъулиятининг ошишига, депутатлик вазифаларининг очиқ ва шаффоф бажарилишига олиб келади. Масалан, маҳаллий Кенгаш депутати ўз ҳудудидаги мавжуд ҳолатларни аниқлаши, аҳоли муаммоларини ўрганиб бориши орқали ўзининг бюджет маблағлари ҳисобидан сарф қилиниши мумкин бўлган таклифларини ишлаб чиқади ҳамда уларнинг маҳаллий Кенгаш сессияларида муҳокама қилиниб, навбатдаги йилнинг бюджет параметрларига киритилишини таъминлайди.
Фармонда шунингдек, ҳудудга доир долзарб масалаларни ҳал этишда маҳаллий Кенгашлар ва Сенат ҳамкорлиги йўлга қўйилган. Яъни, Концепцияда аҳоли ва ҳудуд манфаатларига оид масалалар бўйича маҳаллий Кенгаш ва Сенатнинг ўзаро ҳамкорлигини кучайтиришга қаратилган бир қатор вазифалар белгилаб берилди. Хусусан, ҳудуддаги муаммоларни ҳал этиш бўйича “маҳалла еттилиги” – туман (шаҳар) Кенгаши – вилоят Кенгаши – Сенат” - 4 босқичли тизимни йўлга қўйиш белгиланди. Унга кўра, ҳудудни ривожлантириш дастурларидаги бажарилмаётган масалалар ҳамда аҳоли томонидан кўтарилаётган муаммолар “маҳалла еттилиги” билан аниқланиб, туман (шаҳар), вилоят ва республика даражасида ҳал этиш чораси кўрилади. Бу каби ижобий янгиликлар ҳудуд манфаатларига оид муҳим масалаларни ва аҳоли муаммоларини ҳал этишда маҳаллий Кенгашларнинг Сенат билан ҳамкорлигини янада кучайтиришга, ҳудудий муаммоларни Сенат орқали Ҳукумат даражасига олиб чиқиб, ижобий ҳал этиш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилади.
Мазкур ҳужжатга мувофиқ, жамоавий мурожаатларни маҳаллий Кенгашлар томонидан кўриб чиқиш тартиб-таомиллари, мурожаатнинг мазмуни жамият ва давлат манфаатларига зид келмаслиги ҳамда ҳудуднинг умумий манфаатларини ифода этиши каби талабларга мос бўлиши кераклиги ҳам белгилаб берилади. Жамоавий мурожаат қилиш тизимининг яратилиши халқимизнинг сиёсий жараёнлардаги фаоллигини ошириш билан бир қаторда, маҳаллий Кенгаш депутатларининг ҳам ўз сайловчилари олдидаги масъулиятини оширади.
Бу эса депутатни ўз ҳудудидаги сайловчилари билан доимий иш олиб боришга, ҳудуддаги долзарб масалаларга ўз вақтида тезкорлик билан муносабат билдиришга ва ҳар бир масалага кенг ва атрофлича ёндашув қилишга ундайди. Ҳозирги кунда маҳаллий Кенгашларнинг ҳудудлар манфаатларини ҳимоя қилиши, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий жараёнларда фаол иштирок этиб келаётганлиги депутатларнинг масъулиятини ошириб, ҳар бир соҳада билим ва кўникмага эга бўлишини талаб қилмоқда.
Барча соҳани мукаммал билиш мушкул бўлгани боис Концепцияда хорижий давлатларнинг ижобий тажрибаларини ўрганган ҳолда ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари фаолиятига кўмаклашиш мақсадида Кенгашлар ҳузурида эксперт гуруҳларини ташкил этиш белгиланмоқда. Бунда ҳар бир маҳаллий Кенгаш ҳузурида эксперт гуруҳларини ташкил этиш ҳамда уларнинг таркибига нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда илмий доиралар вакиллари орасидан юқори билим, улкан ҳаётий тажрибага эга бўлган шахсларни жалб қилиш талаб этилади.
Дарҳақиқат, маҳаллий Кенгашлар фаолиятини янада кучайтириш мақсадида қабул қилинган ушбу фармон билан депутатлар учун келгуси йилларда бир қатор имтиёзлар ва улар фаолиятига алоқадор ваколатлар берилиши назарда тутилмоқда. Депутатлик фаолияти кафолатларини кенгайтириш мақсадида хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганган ҳолда қонунчилик ҳужжатлари ва амалиётга бир қатор ўзгаришларни киритиш мақсад қилиб олинди. Бу орқали депутатларга депутатлик фаолиятини янада эркинроқ амалга ошириш билан бир қаторда, ўзининг доимий иш жойини ҳамда оладиган даромадини тўлиқ сақлаб қолиш имконияти яратилади.
Шунингдек, депутат фаолияти кафолатларини янада кучайтириш мақсадида унинг тегишли ҳудудда жойлашган, монеликсиз кириши мумкин бўлган корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотлар доирасини ва уларга кириш тартибини аниқ белгилаш назарда тутилмоқда. Бу каби имкониятлар халқ вакилларига тегишли ҳудудда самарали депутатлик назоратини амалга ошириш имкониятини янада кенгайтириши шубҳасиз. Барчамизга маълумки, сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида маҳаллий Кенгашларга кўплаб ваколатлар берилмоқда.
Эндиликда маҳаллий Кенгашлар нафақат мамлакат ичидаги, балки хорижий мамлакатлар ҳудудий вакиллик органларининг иш тажрибаларини ўз кўзи билан кўриб, ўрганиши мумкин бўлади. Албатта, ҳозирги кунда ушбу масалада бир қанча давлатларнинг ҳудудий вакиллик органлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ишлар бошлаб юборилган. Жумладан, энди ўзаро ҳамкорлик доирасида бир нечта ҳудудга тааллуқли бўлган ижтимоий-иқтисодий, фавқулодда ва техноген ҳолатлар, иқлим ўзгариши ва экологик масалаларни умумий ёндашув асосида ҳал этиш бўйича биргаликда ўрганишлар олиб борилади ва натижаси Кенгашларнинг қўшма мажлисларида муҳокама қилинади. Шунингдек, маҳаллий Кенгашлар томонидан ҳудудлар ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни кучайтириш мақсадида ўзаро манфаатли шарт-шароитларни ваколат доирасида белгилаш ҳам назарда тутилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, маҳаллий Кенгашлар фаолияти самарадорлигини ошириш, унинг бошқа давлат органлари ва ташкилотлари билан ахборот алмашиш имкониятини таъминлаш, жамоатчилик, айниқса, бугунги кун сайловчилари талабларига жавоб бера олиш учун рақамли технологиялардан самарали фойдаланишга алоҳида аҳамият бериш лозим. Ушбу фармон ва у билан тасдиқланган Концепцияда маҳаллий Кенгашлар фаолиятини рақамлаштириш йўналишида кенг кўламли ишлар назарда тутилганлигини кўришимиз мумкин. Ушбу фармонда, шунингдек, ҳудудга доир долзарб масалаларни ҳал этишда маҳаллий Кенгашлар ва Сенат ҳамкорлиги йўлга қўйилган. Яъни, Концепцияда аҳоли ва ҳудуд манфаатларига оид масалалар бўйича маҳаллий Кенгаш ва Сенатнинг ўзаро ҳамкорлигини кучайтиришга қаратилган бир қанча вазифалар белгилаб берилди.
Барча соҳани мукаммал билиш мушкул бўлгани боис Концепцияда хорижий давлатларнинг ижобий тажрибаларини ўрганган ҳолда ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари фаолиятига кўмаклашиш мақсадида Кенгашлар ҳузурида эксперт гуруҳларини ташкил этиш белгиланмоқда. Бунда ҳар бир маҳаллий Кенгаш ҳузурида эксперт гуруҳларини ташкил этиш ҳамда уларнинг таркибига нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда илмий доиралар вакиллари орасидан юқори билим, улкан ҳаётий тажрибага эга бўлган шахсларни жалб қилиш талаб этилади.
Барчамизга маълумки, сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида маҳаллий Кенгашларга кўплаб ваколатлар берилмоқда. Мисол учун, биргина 2024 йилда қабул қилинган ПФ-28-сон Фармон билан 33 та функция ва ваколатлар маҳаллий Кенгашларга ўтказилди. Бугунги фармон билан ҳам 5 та янги ваколат маҳаллий Кенгашларга берилмоқда. Бу ҳолатлар маҳаллий Кенгаш депутатларига қўшимча имкониятлар яратади. Бу эса депутатлардан янада масъулиятли, янада ватанпарвар, халқпарвар бўлишни талаб этади.
Саят Гичгелдиева,
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Ўз ХДП фракцияси аъзоси.
ЎзА