Халқ депутатлари Беруний туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Раҳима Юлдашева “Шаббоз” маҳалла фуқаролар йиғини сайловчиларининг муаммоларини бартараф этишда ташаббус кўрсатиб келмоқда.

Бугунги кунда халқ вакиллари бўлган депутатлар энди хонада ўтириб эмас, балки халқ орасида юриб, ўзи белгилаб олган “Йўл харитаси” асосида иш олиб бормоқда.

Совуқ тушиши билан аҳолининг табиий газга бўлган эҳтиёжи янада ортади. Шу боис маҳалла ҳудудидаги Ҳамид Олимжон кўчасида истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан хонадонларида табиий газ босимининг пастлиги бўйича мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаат юзасидан депутат Р.Юлдашева, маҳалла фуқаролар йиғини раиси, 4-сектор мутахассиси билан биргаликда ўрганиб чиқди.

Бу бўйича “Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси “Қорақалпоғистонгаз” филиали Беруний туманлараро газ таъминоти участкаси Беруний ҳудуди бошлиғига ваколати доирасида депутатлик сўрови юборилди. Ҳудуддаги табиий газ босими паст бўлган кўчалардаги хонадонлардаги ҳолат ўрганилиб, табиий газ босими кўтариб берилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Депутат ёрдами билан муаммо бартараф этилди