Юртимиздаги ислоҳотлар жараёнида ҳамда давлат ва жамиятни ҳар томонлама ривожлантиришда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партияларнинг роли алоҳида аҳамият касб этади. “Ўзбекистон–2030” стратегиясида ҳам парламент ҳамда сиёсий партияларнинг муҳим вазифалари ва масъулияти белгиланган.

Бу жараёнлар сиёсий партиялар фаолиятини такомиллаштириш, депутатлар ва сенаторларнинг Конституциядаги ваколатларини тўлақонли амалга ошириш бўйича қўшимча кафолатлар берилиши ҳамда сайловчиларнинг партия билан узвий алоқаларини мустаҳкамлашни тақозо этмоқда. 

Сенат ялпи мажлисида муҳокама қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун шу мақсадга қаратилган.  

Қонун билан тегишли ҳужжатларга сиёсий партияларни молиялаштириш, давлат маблағларининг сиёсий партиялар ўртасида тақсимланиши тартиби, Қонунчилик палатаси депутатларининг, Сенат аъзоларининг ва маҳаллий вакиллик органлари депутатларининг ваколатларини муддатидан олдин тугатиш асосларини белгилаш, шунингдек, ўз вазифаларини ва одоб-ахлоқ қоидаларини бузгани учун уларга нисбатан тартибга солиш чораларини аниқлаштиришни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.  

Қонун билан жамият учун муҳим бўлган ва тўғридан-тўғри ишлайдиган қонунлар қабул қилинишида ҳамда жамиятнинг ривожланишига қаратилган муҳим масалалар ечимида депутат ва сенаторларнинг масъулиятини янада оширишга қаратилган асослар яратилди.  

Жумладан, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги қонунда депутат ва сенаторнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш асослари кучайтирилди.    

Мазкур ўзгартиришларга мувофиқ, депутат, Сенатда доимий асосда ишловчи сенатор ҳақ тўланадиган тегишли турдаги фаолият билан шуғулланишга йўл қўйилмаслиги тўғрисида огоҳлантириш олганидан кейин ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият (илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари) билан шуғулланган тақдирда; тегишли палата, сиёсий партия фракцияси, ўзи таркибига сайланган қўмита, комиссия фаолиятида бир календарь йил ичида ўттиз ёки ундан ортиқ иш куни узрли сабабларсиз иштирок этмаган тақдирда; чет давлатнинг доимий яшаш гувоҳномасини ёки чет давлат ҳудудида доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни олган тақдирда; партия рўйхати асосида сайланган депутат ўзини депутатликка номзод этиб кўрсатган сиёсий партия аъзолигидан чиққан тақдирда депутат ёки сенаторнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш учун асос бўлади.  

Шунингдек, депутат ёки сенатор томонидан ўз вазифаларини ва одоб-ахлоқ қоидаларини бузгани учун бир қатор чоралар белгиланди. Хусусан, огоҳлантириш, тегишли мажлисларда узр сўрашни талаб қилиш, тегишли қоидалар бузилишига йўл қўйилгани фактини палата мажлисида ўқиб эшиттириш, иш ҳақидан ушлаб қолиш ва депутат ёки сенатор ваколатларини муддатидан илгари тугатиш каби чоралар қўлланилиши мумкин.  

Сенаторлар маъқуллаган қонун сиёсий партиялар фаолиятини қўллаб-қувватлашга ҳамда мустаҳкамлашга, депутатлар ва сенаторларнинг ўз вазифаларини бажаришда, касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишда, шунингдек, уларнинг дахлсизлик ҳуқуқини тўлиқ таъминлашда шахсий масъулиятини оширишга хизмат қилади.  

Норгул Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Депутат ва сенаторларнинг вазифаларни бажаришдаги масъулияти оширилади