Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Эмма Аслонова аҳолининг турмуш шароитларини ўрганиш, жойлардаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш мақсадида Бухоро тумани сайловчилари билан учрашувлар ўтказмоқда.

Депутат дастлаб туман ҳокимлиги мажлислар залида маҳаллий тадбиркорлар ва томорқа хўжалиги эгалари билан учрашди.  

Учрашувни туман ҳокими А.Очилов кириш сўзи билан очиб, бутун мамлакатимизда бўлганидек, ушбу туманда ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича бир қатор ишлар амалга ошириб келинаётганлигини, натижада ҳудудни ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш, халқ турмуш фаровонлигини ошириш бўйича кутилган натижаларга эришилаётганлигини таъкидлади.  

Учрашувда сўз олган депутат Э.Аслонова амалдаги қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар, жумладан, тадбиркорлар манфаатига хизмат қилиши, зотан ушбу соҳа мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади. Тадбиркорлар сафи кенгайгани сайин халқимиз турмуш фаровонлиги тобора ошиб, ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш имкониятлари кенгайишини алоҳида қайд этди. Шу боис юртимизда соҳа ходимлари манфаатларига хизмат қилувчи “Тадбиркорлик кодекси” лойиҳасининг кенг муҳокама этилаётганлиги, ушбу ҳужжатнинг аниқ пухта ишлаб чиқилиши ва қабул қилинишида муҳим аҳамият касб этади.  

Сайлов қонунчилиги масалаларига ҳам тадбир давомида алоҳида эътибор берилди. Бу борадаги янгиликлардан ҳам учрашув иштирокчилари хабардор қилинди.  

Учрашув сўнггида тадбиркор ва томорқа эгаларини қизиқтирган саволларга депутат Э.Аслонова томонидан амалдаги қонунлар ва депутатлик ваколати доирасида тегишли маслаҳат ва тавсиялар берилди.  

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Эмма Аслонова сайловчилар билан учрашувлари давомида  Бухоро туманидаги маҳаллаларда бўлиб, аҳоли вакиллари ва маҳалла масъуллари билан мулоқот қилди.  

Жумладан, “Работак” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлганда депутат Э.Аслонова маҳалла аҳолисининг турмуш тарзи, олиб бораётган фаолияти билан танишиб, фуқароларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарди.  

Ушбу маҳалланинг асосий драйвери савдо ва хизмат кўрсатиш соҳалари бўлиб, маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш истагида бўлган кишиларга имтиёзли кредитлар ажратиб келинмоқда ва шу тариқа аҳоли даромадлари ошириляпти.  

Депутат маҳаллада бўлганида Фарангиз Самадова фаолияти билан яқиндан танишди. Ф.Самадова Работак маҳалласида хотин-қизлар фаоли бўлиб ишлайди. Хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, бандлигини таъминлаш, таълим олиш ва ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш билан бирга яшаш хонадонидаги бўш турган бинонинг 100 квадрат метр майдонида қўзиқориннинг шампиньон турини етиштириш билан ҳам шуғулланиб келмоқда.  

– Халқимиз интилганга толе ёр, деб бежизга айтмаган, – дейди суҳбат чоғида Ф.Самадова. – Шу йилги ҳосилнинг биринчи теримида 600 килограмм маҳсулот етиштирдик. Ҳозирги кунда шампиньоннинг ўртача нархи бозорда 60 минг сўмни ташкил этишини ҳисобга олсак, мавсум давомида яхши даромад олишга эришдик.  

Депутат Э. Аслонова тиниб-тинчимас ишбилармон аёл Ф.Самадовага тадбиркорлик соҳасини янада кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш борасида керакли тавсия ва маслаҳатларини бериб, қўзиқорин етиштириш жараёнлари билан танишди.  

Шунингдек, Эмма Аслонова Бухоро туманининг “Шергирон” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб аҳоли мурожаатларини ўрганди. Сайловчиларга қонунчиликдаги янгиликлар тўғрисида атрофлича маълумот берди.  

Шу куни депутат Э.Аслонова Маликбек Чориев раҳбарлик қилиб келаётган “Следопыт” ишлаб чиқариш тадбиркорлик субъекти фаолияти билан яқиндан танишди.  

“Шергирон” маҳалла фуқаролар йиғинида россиялик инвесторлар ҳамкорлигида “Следопыт” палатка ва сумкалар ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилган бўлиб, бунинг учун 300 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилинган.  

Депутат корхона раҳбари ва ишчи хизматчилари билан самимий мулоқотда бўлди.  

– Корхонамиз 2021 йил декабрида ташкил этилган, –дейди корхона раҳбари Маликбек Чориев. – Ҳозирда бу ерда 80 нафар ишчи-мутахассис меҳнат қилмоқда. Шундан 70 нафарини  ҳудуддаги хотин-қизлар ташкил этади. Бугунга келиб уларнинг ҳар бири 2-3 миллион сўм маош олмоқда. Корхона томонидан Россия Федерацияси билан йилига 120 минг дона палатка тикиб бериш учун шартнома имзоланган. Ҳозирда ойига 1 ярим минг дона палатка ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотимиз айни дамда фақат экспортга йўналтирилмоқда.  

Депутат Э.Аслонованинг сайловчилар билан учрашуви давом этмоқда.  

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Депутат сайловчилар ҳузурида