Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP фракцияси аъзоси Аҳмед Реймов ўзи сайланган ҳудуд – Нукус шаҳридаги “Қоскўл” маҳалла фуқаролар йиғинида сайловчилар билан учрашди.

Даставвал халқ вакили давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 13 июлдаги “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида Маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан, яъни Қорақалпоғистон Республикасида маҳаллалар инфратузилмаларини такомиллаштириш, аҳолининг турмуш шароитини янада яхшилаш, маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган дастурлар ижроси ҳамда мавжуд муаммоларнинг самарали ҳал этилишини молиявий ва моддий жиҳатдан таъминлаш мақсадида ҳар бир маҳаллага 500 миллион сўм миқдорида маблағ ажратилган эди. Депутат мазкур қарорга асосан ажратилган маблағнинг мақсадли сарфланиш жараёнини ўрганди. Сайловчилар билан юзма-юз мулоқот қилди. 

Мулоқот давомида сайловчиларга мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинган фармон ва қарорлар ижроси борасида қилинаётган ишлар қайд этилиб, уларни қийнаб келаётган муаммо ва таклифлар тингланди. Улар томонидан билдирилган мурожаатларни қонун доирасида тегишли ташкилотлар билан ўрганиб чиқишга ва назоратга олишга келишиб олинди. 

Учрашув давомида ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди. 

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Депутат сайловчилар ҳузурида