Самарқанд давлат чет тиллар институтида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Зебинисо Раҳмонова профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан учрашди.

Тадбирда Олий Мажлис қуйи палатаси депутати дастлаб давлатимиз раҳбарининг БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессиясидаги нутқида илгари сурган ташаббуслари ҳақида сўз юритди.

– Президентимиз ўз маърузасида БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига ҳамоҳанг демократик, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилаётганини алоҳида қайд этди, –  деди Зебинисо Раҳмонова. – Бу эса юртимиздаги ҳар бир инсоннинг турмуш фаровонлигини ошириш, камбағалликни қисқартиришга хизмат қилаётгани таъкидланди. Шунингдек, Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Афғонистонда тинчлик ва хотиржамликни таъминлаш учун иқтисодий ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, дунёнинг турли минтақаларидаги уруш ва низоларни дипломатик мулоқот йўли билан ҳал этиш ҳамда экологик муаммоларга алоҳида эътибор қаратди. Бу борадаги давлатимиз нуқтаи назарини ифода этадиган ташаббуслар илгари сурилди.

Учрашувда коррупцияга қарши курашиш борасидаги ишларга ҳам эътибор қаратилиб, бунда жамоатчилик назоратини амалга ошириш, жойларда маиший коррупциянинг олдини олиш, ёшларимизда бу иллатга нисбатан муросасиз бўлиш ҳамда таълим тизимини коррупциядан холи соҳага айлантириш борасида қилиниши лозим бўлган ишлар бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди, таклиф ва тавсиялар ўртага ташланди.

Ғ. Ҳасанов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Депутат институтда маъруза қилди