Денов туманидаги Чуқурқишлоқ маҳалласида туғилган, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги, физика соҳасида йирик олим Назар Тўраевнинг номи дунёнинг кўпчилик давлатларида маълум ва машҳурдир.

Туман ҳокимлиги Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, адабиётшунос олим Тоштемир Турдиевнинг таъкидлашича, академик Назар Тўраевни юртимиздагина эмас, дунёдаги илм аҳли  жуда яхши билади. 

– Назар акадан бир сафар илмий фаолиятининг мазмунини сўрадим, –дейди у. – Ўша пайт ўн миллион даражадаги иссиқликда сиртнинг емирилишини қандай килиб камайтириш муаммолари устидаги тадқиқотларини шогирдлари ҳамроҳлигида давом эттираётган экан. Агар ижтимоий тараккиёт шундай суръатлар билан давом этаверса, 50-60 йилдан сўнг инсоният ер юзидаги ва ер остидаги ёқиш мумкин бўлган ҳамма нарсани тугатиб, битиради. Ана ўшанда одам ва жамиятнинг энергияга бўлган эҳтиёжини қаноатлантириш ва қандай қилиб қондириш керак бўлади? Бу ёқда ёкиш мумкин бўлган ўтин ҳам, кўмир ҳам, газ ҳам тугайди... Ўшанда одамларда сувнинг таркибидаги водород атомини парчалашдан бошқа илож қолмайди. Дунёдаги барча денгиз, уммонларнинг водород атомини эса ҳавода парчалаб бўлмайди. Бунинг устига унинг парчаланиши учун 10 миллион даражада иссиклик керак. Биз ҳозир водород парчаланаётган, тўғрироғи, портлаётган макон деворининг емирилиши даражасини камайтириш муаммоларини тадқиқ қилаяпмиз. 

Гапнинг очиғини айтганда, Ўзбекистонда илм-фан ривожига улкан ҳисса қўшган буюк олимлардан бири Назар Тўраев ҳисобланади. Унинг физика соҳасидаги тадқиқотлари, илмий раҳбарлиги ва ижтимоий фаолияти мамлакатимиз тарихида ўчмас из қолдирди. Назар ака 1938 йил 19 майда Сурхондарё вилоятининг  Денов туманида туғилган. У ёшлигидан илм-фанга қизиқиши ва изланиши билан ажралиб турар эди. Мактабни муваффақиятли тамомлагач, 1961 йилда Самарқанд давлат университетининг физика факультетини битирди. Бу давр Тўраевнинг илмий фаолиятидаги биринчи қадамлари учун асос бўлди. Университетни тугатгач, Ўзбекистон Фанлар академиясининг Ядро физикаси институтида иш бошлади. 1961—1967 йилларда илмий муассасада фаолият юритар экан, атом зарраларининг қаттиқ жисмлар сиртида сочилиши назарияси бўйича тадқиқотлар олиб борди. Ушбу даврда у ўзининг илмий изланишларини чуқурлаштириб, физика соҳасидаги янги ёндашувларни ишлаб чиқди. 

1968 йилда электроника институтида ишлай бошлади ва у ерда 1977 йилгача фаолият юритди. Шу даврда ўзининг илмий салоҳиятини ошириб, ядро физикаси ва электроника соҳаларида йирик натижаларга эришди. 1980 йилда физика-математика фанлари доктори илмий даражасини олиш учун диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди ва 1982 йилда профессор унвонига сазовор бўлди. 1988 йилда "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби" унвони билан тақдирланди. 2000 йилда Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланди. Бу унинг илмий фаолияти юқори баҳоланганининг яна бир тасдиғи эди. 1983 йилда Термиз давлат университетига ректорлик вазифасига тайинланди. 17 йил давомида шу даргоҳда фаолият кўрсатиб, уни республикадаги нуфузли олий ўқув юртларидан бирига айлантирди. Ўқув юртида замонавий лабораториялар ташкил этилди, илмий кадрлар тайёрлаш тизими тубдан такомиллаштирилди. Назар Тўраевнинг ташаббуси билан университетда қишлоқ хўжалиги экинларини лазер нурлари билан нурлантириш бўйича инновацион илмий лабораториялар иш бошлади. Энг муҳими, лабораториялар қишлоқ хўжалигида самарадорликни оширишга ҳисса қўшди.

Назар Тўраев илмий фаолиятида асосан атом зарраларининг қаттиқ жисмлар юзасида сочилиши, ионларнинг бирламчи ва иккиламчи сочилиши масалаларига эътибор қаратди. У назарий физика масалаларини компьютер алгоритмлари ёрдамида ечиш бўйича Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб инновацион ёндашувларни амалга оширди. Бу ёндашув нафақат физика соҳасидаги илмий кашфиётларга, балки технология ривожига ҳам сезиларли таъсир кўрсатганини алоҳида қайд этиш керак. Бундан ташқари Назар Тўраев  бир нечта чет мамлакатлардаги жаҳон миқёсидаги илмий конференцияларда қатнашиб, ватанимиз илм-фанини халқаро майдонга олиб чиқишга улкан ҳисса қўшди.

Йирик олим нафақат илмий фаолият, балки ижтимоий ва сиёсий ҳаётда ҳам ниҳоятда фаол  эди. У 1990—1995 йилларда Ўзбекистон Олий Мажлиси депутати сифатида хизмат қилиб, таълим ва илм-фан соҳасидаги долзарб масалаларни ҳал қилишга кўмак берди. Депутатлик фаолияти давомида олимларнинг илмий изланишларига шароит яратиш, таълим тизимини ривожлантириш бўйича қатор ташаббусларни илгари сурганлиги ҳам эътиборга моликдир. Улуғ олимнинг хизматлари муносиб тақдирланган. 1998 йилда “Меҳнат шуҳрати" орденига сазовор бўлди. Бу юксак мукофот олимнинг мамлакат ривожига қўшган ҳиссасининг яна бир бор эътироф этилганидан далолатдир. Назар Тўраевнинг бутун ҳаёти илм-фан ва таълим соҳасига бағишланган бўлиб, унинг хизматлари нафақат ўзбек халқининг, балки халқаро илмий ҳамжамиятнинг ҳам эътирофига сазовор бўлди. Олим 2023 йил 3 октябрда 85 ёшида оламдан ўтган бўлса-да, унинг номи бугунги кунда Ўзбекистон илм-фани ва таълим тизимида катта ҳурмат билан тилга олинади. Жаҳонга танилган академик хотирасини абадийлаштириш, ёш авлодни академикнинг илмий тадқиқотлари, хаёти ва фаолиятидан хабардор этиш мақсадида Денов туман ҳокимлиги Назар Тўраевнинг уй-музейини ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилди. 

Дарҳақиқат, дунёга танилган олимнинг ҳаёти ва фаолияти ўзбек илм-фани тарихида олтин ҳарфлар билан ёзилган. Унинг физика соҳасидаги тадқиқотлари, илмий раҳбарлиги ва педагогик фаолияти кўплаб ёш олимлар учун илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади. У нафақат ўзининг илмий ишлари, балки жамият учун қилган хизматлари билан ҳам эъзозга сазовор.

Сурхондарё вилоятининг Денов тумани ҳокими Илҳом Аброров Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Назар Тўраевнинг уй-музейини очиш тўғрисида қарорга имзо чеккани бежиз эмас. Қарорда таъкидланишича, у физика-математика фанлари доктори, профессор, юртимиз фанининг жаҳон миқёсидаги салоҳиятини оширишда катта хизмат қилган, физика соҳасининг долзарб муаммолари бўлган бир қатор йўналишларда ўзининг фаол илмий ишлари билан тан олинган, кўп йиллик самарали меҳнати дамомида жаҳонга машҳур илмий мактабини яратган. Унинг физика ва электроника соҳасида эришган натижалари дунё илмий ҳамжамияти томонидан тан олинган бўлиб, у таклиф қилган услублар шу соҳада қилинаётган илмий изланишларда дастур сифатида қўлланилмоқда.

Академик Назар Тўраевнинг бевосита раҳбарлигида тўртта фан доктори, 12 нафар фан номзоди тайёрланди. У ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларни илм-фанга жалб этиш, халқлар ўртасида дўстлик, ҳамжиҳатлик, келажакка яхши амаллар билан интилиш, республикамиз обрўйини юқори чўққиларга кўтаришга ҳисса қўшишга интилди.

Денов тумани ҳокимлигининг Назар Тўраев уй-музейини очиш ҳақидаги қарори қабул қилиниши ва унинг ижроси таъминланишида   маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, адабиётшунос олим Тоштемир Турдиев, Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ректори Ойбек Рўзиевнинг ташаббуси ва ташкилотчилиги, ҳоким муовини Фарҳод Расуловнинг фидойилиги ва ишчанлиги катта аҳамият касб этаётир.

Академик Назар Тўраевнинг уй-музейи очилиши Ўзбекистон Президентининг фан, таълим, маънавият ва маърифатга эътибори,  юртимизда илм-фан аҳлига, зиёлиларга эҳтиромнинг кучайгани, олимларнинг  қадру қиммати янада ошиб бораётганининг  яна бир юксак ифодасидир.

Жовли Хушбоқов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Деновда академик Назар Тўраевнинг уй-музейи очилади