Қозоғистоннинг Остона шаҳрида теннис бўйича "Челленжер" туркумига кирувчи халқаро турнирнинг жуфтлик баҳсларида ҳамюртимиз Денис Истомин вице-чемпионга айланди.
Мусобақанинг сўнгги ҳал қилувчи финал учрашувида Денис Истомин нейтрал теннисчи Евгений Карловский билан тандемда нейтрал теннисчилар Егор Агафонов ҳамда Илья Симакин жуфтлигига қарши баҳс олиб борди. Афсуски, бу учрашувда Денис ва Евгенийга бироз омад етишмади. Шу тариқа улар мусобақада иккинчи бўлди.
Маълумот ўрнида: мусобақанинг яккалик баҳсларида ҳамюртимиз Сергей Фомин иштирок этиб, чорак финалга қадар етиб борган бўлса, яна бир теннисчимиз Ҳумоюн Султонов биринчи даврада мағлуб бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА