Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида “Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” журналининг 2025 йил – "Атроф-муҳитни асраш ва "яшил" иқтисодиёт йили"га бағишланган навбатдаги сони тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда “Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” журнали Таҳрир кенгашининг раиси, академик Акмал Саидов мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жамиятда инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтиришда оммавий ахборот воситалари, шу жумладан илмий-ҳуқуқий журналларнинг ўрни ва аҳамияти ҳақида тўхталиб, “Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” журналини юртимиздаги етакчи илмий-маърифий журналлардан бири эканини эътироф этди.

Қайд этилганидек, бугунги кунда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида инсон қадри ва халқ манфаатлари устувор бўлган Янги Ўзбекистон барпо этилмоқда. Давлатимиз ва халқимиз олдидаги бундай улуғ мақсадга эришиш учун аввало жамиятимизда инсон ҳуқуқлари таъминланишини янада мустаҳкамлаш, аҳолининг бу борадаги ҳуқуқий билимини ошириш ғоят муҳим аҳамиятга эга.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази муассислигидаги “Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” журнали айни шу долзарб мақсадга эришиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қонуний кафолатлаш борасидаги миллий амалиёт ҳамда хорижий тажрибани ёритишга ихтисослашган. Журнал ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги долзарб илмий ҳамда маърифий мақолаларни юртимизда ва халқаро миқёсда ёритиб келмоқда.

Тадбирда журнал бош муҳаррири Эркин Эрназаров журналнинг чорак асрлик тарихи, таҳририятнинг бугунги фаолияти ҳақида йиғилганларга атрофлича маълумот берди. Шунингдек, журналнинг 2025 йилдаги биринчи сонида мақолалари нашр этилган муаллифлар ўз мақолалари мавзусидан келиб чиқиб маъруза қилди. 

Тадбир доирасида “Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” журналининг 2025 йилдаги биринчи сонида мақола нашр этган ҳар бир муаллифга махсус сертификат топширилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” журналининг тақдимоти ўтказилди