Шу йил январь бошларида кипрлик шифокорлар коронавируснинг яна янги штаммини аниқлади. У омикрон эмас – дельта ва омикрон штаммларининг бирлашуви натижасидир.

Ҳозирча янги вариант “дельтакрон” номини олди (яъни “дельта” + “омикрон” сўзларининг қўшилувидан пайдо бўлди). Бугун кўпчиликни қизиқтираётган ана шу штамм ҳақида сўз юритамиз.

Кипр университетининг Биотехнология ва молекуляр вирусология лабораторияси мудири Леонтиос Кострикиснинг маълум қилишича, шифокорлар кўп сонли мутацияни аниқлашган. Дельтакрон оролдаги беморлардан олинган 25 та намунада тасдиқланган.Унинг айтишича, гибрид штаммнинг юқумлива патогенлиги ҳақида гапиришга ҳали эрта. Аммо дельтакрон келгусида омикронни сиқиб чиқариши мумкин экан.

МАЪЛУМОТ УЧУН: Коронавируснинг дельта штамми Ҳиндистонда 2021 йилёзида, омикрон эса ўтган йил ноябрида аниқланганди. Биринчи вариант эмланмаганларда кўпинча касалликнинг оғир шаклини келтириб чиқариши билан ажралиб турса, иккинчисида эса хасталик нисбатан енгил кечиши, аммо ўта юқумлилиги билан ажралиб туради.

Бизни кузатиб борсангиз, дельтакрон лабораториядаги хатолик натижасида келиб чиққанми деган саволга ҳам жавоб топасиз. Тез орада...

Мафтуна КАРИМОВА тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дельтакрон ҳақида нималарни биламиз? У қай даражада хавфли?