1-факт: декрет сўзининг таътилга ёки ижтимоий ҳуқуққа ҳеч қандай алоқаси йўқ

Декрет (лотинча декретум — фармон, қарор) — ҳуқуқий ҳужжат, ҳокимият ёки мансабдор шахснинг қарори. Қадимги Римда  — сенатнинг, консулнинг фармони, кейинги даврда турли штатларда  — фавқулодда вазиятларда (масалан, инқилобий фармонлар) чиқарилган, махсус юридик кучга эга бўлган акт.  

2-факт: Қонунчиликда “декрет” деганда ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари ҳамда бола уч ёшга тўлгунга қадар парваришлаш учун бериладиган таътиллар назарда тутилади.  

Ҳомиладорлик ва туғиш таътили – Меҳнат кодекси 404-моддасига кўра, аёлга туғуруққача 70 календарь кун ҳамда туғуруқдан кейин 56 календарь кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда 70 календарь кун) ҳомиладорлик ва туғруқ таътили берилади.    

“Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисида”ги йўриқноманинг 27-бандига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳомиладорликнинг 30-ҳафтасидан бошлаб, ҳудудий амбулатор-поликлиникалар, акушер-гинеколог (умумий амалиёт шифокори) ҳамда бош шифокор ўринбосари  томонидан бир йўла 126 календарь куни миқдорида берилади ва давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади.    

Бола парваришлаш таътили аёлнинг ҳохишига қараб, бола 2 ёки 3 ёшга тўлгунга қадар берилади.    

3-факт: Хомиладорлик ва туғиш таътилидан асл ҳолда фойдаланиш шарт. Меҳнат кодекси талабига кўра шундай таътил турлари борки, агар улардан фойдаланишни хохламасангиз, пуллик компенсация шаклида олишингиз мумкин. Аммо МК 237-моддасига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари ижтимоий таътил ҳисобланади.  

МК 234-моддаси 3-қисмига кўра, ижтимоий таътилларнинг барча турларидан асли ҳолида фойдаланилади ва уларни пуллик компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.  

4-факт: Декрет пули ташкилотнинг ташкилий хуқуқий шаклидан қатъий назар тўлаб берилиши шарт. Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ходим давлат ё нодавлат ташкилотда ишлашидан қатъи назар барча аёллар учун кафолатли равишда тўланиши шарт. Бунда тўлов қуйидаги маблағлар доирасида амалга оширилади: Бюджет ташкилотлари томонидан – меҳнат ҳақи жамғармасига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида; Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан – фойда солиғини ҳисоблашда мазкур харажатлар солиққа тортиладиган базадан чиқариб ташланган ҳолда, шахсий маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.    

Меҳнат кодексининг 404-моддаси 1-қисмига кўра, “декрет пули” ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан кам бўлмаган миқдорда тўланиши белгиланган. 12 ойдан кўпроқ танаффусдан сўнг меҳнат фаолиятини қайтадан бошловчи ходимлар учун декрет пули 75 фоиз тўланиши белгиланган.  

5-факт: Болани парваришлаш таътилида бўлган ходима исталган вақтда ишга қайтиши мумкин. Шунингдек, таътил даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Иш берувчи ходимага болани парваришлаш таътилини тўхтатишни тақиқлашга ҳақли эмас, чунки ундан фойдаланиш аёлнинг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқидир.  

Меҳнат кодекси ходимадан иш берувчини болани парваришлаш таътилидан ишга қайтиш истаги ҳақида огоҳлантиришни талаб қилмайди. Аммо низоли вазиятлардан қочиш учун бу ишни амалга оширган афзал. Иш берувчи иш жойини тайёрлаши керак. Ахир ходимнинг қайтиши "декретдаги ходим" ўрнига олинган ходимнинг ишдан бўшатилишига сабаб бўлиши мумкин. У билан тузилган меҳнат шартномаси "декретдаги ходим" ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади.

Ирода Қаҳҳорова,

ҳуқуқшунос

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Декрет” тўғрисида 5 та факт