Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманида шу ҳақда сўз борди.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети жорий йил февраль ойидан эътиборан деканат тизимидан воз кечиб, офис-регистратор тизимига ўтди. Республикадаги олий таълим муассасалари орасида биринчилардан бўлиб университетнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритилди ва мавжуд 7 та факультет фаолияти тугатилди.

Бу ўз навбатида катта ҳажмдаги маблағларнинг иқтисод қилиниши орқали талаба спортчилар орасида спорт клублари ва тўгараклар фаолиятини жонлантиришга замин яратди.

Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Рашид Маткаримов, университет проректори Элдор Раҳмонов ва университет бошқармаси бошлиғи Ҳикмат Тошматов журналистларнинг саволларига жавоб бериш жараёнида шу ҳақда маълумот беришди.

Таъкидланганидек, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида илмий ва салоҳиятли ўқитувчи ҳамда мураббий кадрлар тайёрлашда хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини жорий этиш, таълим жараёнини халқаро стандартларга мослаштириш, бошқарув тизимини рақамлаштириш, педагогик ва илмий салоҳиятни янада ошириш, шунингдек, олий таълим муассасалари ўртасида рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида Пекин спорт университети, Корея миллий спорт университети ва Эстониянинг Тарту спорт фанлари ва физиотерапия университетида амалда мавжуд бўлган ташкилий тузилма асос қилиб олинди.

[gallery-19352]

Натижада ўқув жараёни ҳамда талабалар фаолияти ягона тизим орқали бошқариладиган бўлди.

Бу эса, ўз навбатида, кўп ҳолларда коррупцияга сабаб бўладиган омиллар, ортиқча қоғозбозлик ва бюрократик тўсиқларнинг олдини олишга, шунингдек, шаффофликни таъминлаш орқали коррупцияга қарши курашда муҳим қадам бўлди.

Жорий йил июнь ойида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кадрлар тайёрлаш ва олий таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, унинг давомида олий таълим муассасаларида деканатларнинг талабаларга хизмат кўрсатиш функциялари тўлиқ рақамлаштирилиши белгиланди. Шунга мувофиқ, жисмоний тарбия ва спорт университетида “Регистратор офиси” ташкил қилинди.

Мамлакатимиз спортчиларининг Парижда ўтказилган Олимпия ва Паралимпия ўйинларида эришилган натижаларда университет талаба-спортчилари — Баҳодир Жалолов, Абдумалик Холоқов, Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Диёра Келдиёрова ва Музаффарбек Тўрабоевларнинг ҳиссаси катта бўлди.

Шу билан бирга, ечимини кутаётган қатор муаммолар мавжуд. Улар орасида спорт турлари ва спорт медицинасидаги муаммоларни халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва илғор тажрибаларни жорий этиш орқали бартараф этиш муҳим вазифалардан саналади.

Шу мақсадда Хитой, АҚШ ва Европа мамлакатларининг профессионал спорт тизимини ривожлантиришда иштирок этган спорт профессорлари университетга жалб қилинди. Хусусан, Пекин спорт университети профессори Янг Биншенг, Германиянинг Кёлн спорт университети профессорлари Георгий ва Леся Коробейниковалар университетда хорижий мутахассис сифатида фаолият юритмоқда. Бундан ташқари, Малайзия, Индонезия, Хитой, Германия ва Туркиянинг нуфузли университетлари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.

Савол-жавобларга бой бўлган анжуман якунида истиқболдаги режалар, пойтахтимизда қурилаётган “Олимпия шаҳарчаси”, ўсмирлар ўртасида ўтадиган Тошкент-2025 Осиё ўйинлари ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасидаги дастурлар муҳокама қилинди. Замонавий билимларга эга, илмий-амалий иш тажрибаси юқори бўлган мутахассисларни тайёрлаш асосий мақсад сифатида қайд этилди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/gKeGiChotkE" title="Dekanat tizimidan nega voz kechildi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Тўлқин Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Деканат тизимидан нега воз кечилди? (+видео)