Қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожида деҳқончиликнинг салмоғи катта. Соҳа ялпи маҳсулотининг ярмидан ортиқроғи деҳқончиликдан, қолгани эса чорвачиликдан олинади.

Бухоро вилояти Вобкент тумани “Чангарон” МФЙ Найман қишлоғи аҳолиси ҳам томорқадан унумли фойдаланишнинг сир-асрорини пухта ўзлаштирган. Бу меҳнатсеварлик эса ҳам рўзғорга, ҳам қишлоқдошлар дастурхонига барака киритмоқда. Айни кунларда томорқаларда такрорий экин, “тўқсонбости” усулида сабзавот маҳсулотлари етиштириш ишлари авжида. Қишлоқ аҳлининг айтишича, аҳоли хонадонидаги томорқа йил бўйи бўш қолдирилмайди. 

Гулшода Саъдуллаева ҳам ўз хонадонида боғ яратган деҳқонлардан. 

– Томорқамизнинг бир қисмида боғ барпо қилганмиз, — дейди миришкорлар хонадони бекаси Гулшода Саъдуллаева. — Шолғомни ҳам, сабзини ҳам кўпчилик ерга кўмиб, қишга асрайди. Биз эса бошқача усулни қўллаймиз. Уйга экилган шолғомни ковлаб олмасдан, ернинг ўзида сақлаймиз. Қиш бошланиши билан шолғом экилган жўяклар устига қалинроқ қилиб маҳаллий ўғит – гўнг сепиб чиқамиз. Бу усул шолғомни совуқ уришидан сақлайди ва қиш бўйи сара, янгилигича туради. Шундан сўнг бемалол, бир четидан ковлаб олиб, рўзғорга ишлатаверса бўлади. 

Хонадон боғида эса 10 туп ток ҳар йили шиғил ҳосил тугади. Айни кунда етилиб пишган “Тойфи” узуми йиғиб олинмоқда. Яна шунча тупда ўтқазиб парваришланаётган бодом дарахти ҳам ҳосилга кирган. Бундан ташқари, боғда ўрик, хурмо, ёнғоқ дарахтлари ҳам бор. Ҳосили бир оиланинг эҳтиёжига бемалол етиб ортади. Бу уй хўжалиги экин ерига шу йил такрорий экин мавсумида 50 сотих ерда сабзи, 2 ярим гектар ерда шолғом экиб парваришлангани бугунга келиб ўз самарасини кўрсатмоқда. Сабзидан 50 сотих ердан 30 тонна ҳосил олишни кўзлаётган миришкорлар айни кунларда шолғомни саранжомлаш ҳаракатида. Шолғомдан ҳам ҳадемай 25 тонна ҳосил олиш кўзда тутилмоқда. Умуман, хонадонда томорқага алоҳида меҳр бериб ишлашга одатланган миришкорлар такрорий экин даврида шолғом экиб, шундан мўл ҳосил етиштиришни афзал билишади. 

Ҳовли этагидаги томорқанинг 2 сотих қисмида эса шолғом уруғи сепилган. Тайинки, кеч кузга бориб етиладиган шолғом қиш бўйи оила эҳтиёжи учун ишлатилади. 

Деҳқончиликда экинларни парваришлаш ва маҳсулотлар етиштиришнинг маҳаллий тупроқ-иқлим шароитига мослашган навлар (дурагайлар)ни танлаш, алмашлаб экишга энг яхши ўтмишдош танлаш, экин экиладиган майдонларда ерга яхши ишлов бериш ва ўғитларни қўллаш каби асосий тадбирлари бор. Шу тадбирларга амал қилиш мўл-кўл ҳосил гаровидир. 

–Деҳқончилик машаққатли касблардан бири, – дейди Гулшода Саъдуллаева. – Деҳқоннинг хазинаси – ер бўлса, калити – тер, деб бежизга айтишмаган. Аммо у энг шарафли касб. Ўзбек халқи азалдан ризқу рўзи, насибасини қилган зироатидан топган ва ҳозирда ҳам қишлоқ хўжалиги ва чорвачиликнинг ривожланиши юртимиз фаровонлигига чамбарчас боғлиқ. 

Муҳайё Тошқораева ёзиб олди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Деҳқоннинг хазинаси – ер, калити – тер 