Деҳқонлар дастлабки барака уруғини ерга қадади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сирдарё вилояти Ховос тумани Фарҳод СИУ ҳудудида ғалла экиш ва ғўза дефолиациясига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Семинарда вилоят ҳокими ўринбосари Дилмурод Абдураҳмонов, туман секторлар раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари, илмий тадқиқот институти вакиллари ҳамда тегиши ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Таъкидланганидек, ғалла уруғи ерга қанча эрта қадалса, ҳосил ҳам эрта кўтарилиши аниқ. Шу билан бирга, ғўза агротехникаси ва уни етиштиришда механизациялаш даражасини ошириш муҳим тадбирлардан эканлиги қайд этилди.
[gallery-13259]
Дастлаб, экин майдонига нуронийлар ҳамда сектор раҳбарлари томонидан барака уруғи қадалди. Шундан сўнг, ғалла экиш ва ғўзага сўнгги агротехник тадбирни сифатли амалга ошириш бўйича керакли маълумот, кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ (сурат), ЎзА