Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида саноат корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар ишлаб чиқариш ҳажми ва сифатини янада оширишда юксак самаралар бермоқда.

Қашқадарё вилоятидаги “Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи” унитар корхонасида ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратилиб, технологик жараёнлар босқичма-босқич амалга оширилиб, жаҳон бозорида рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш кўлами кенгайтирилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2011 йил 17 ноябрдаги “Деҳқонобод калийли ўғит заводини ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш (II-босқич)” инвестицион лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу ишларда муҳим дастуриламал бўлаётир.

– Ўтган йили хитойлик мутахассислар иштирокида қайта ишлаш мажмуасининг иккинчи навбати қурилиши ниҳоясига етказилди, – дейди “Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи” унитар корхонаси бош муҳандиси Раҳмат Ўсаров. – Бунинг самарасида ишлаб чиқариш ҳажми ошиб, янги иш ўринлари яратилди. Айни пайтда Россиянинг “ЗУМК-Инжиниринг” компанияси билан ҳамкорликда йиллик руда қазиб чиқариш қуввати 1 миллион 400 минг тоннага тенг тоғ-кон мажмуаси ҳамда ташқи электр энергия таъминоти объектлари, оралиқ масофанинг узоқлиги (қарийб 30 километр) жиҳатидан дунёда ягона, деб тан олинаётган осма канат йўлининг қурилиши давом эттирилмоқда. Ушбу лойиҳа ҳаётга татбиқ этилгач, калийли ўғитлар ишлаб чиқариш ҳажми йилига 600 минг тоннага, руда қазиб олиш ҳажми эса 2 миллион 100 минг тоннага етади.

Бугунги кунда корхонада 1 минг 800 дан зиёд малакали ишчи-хизматчи меҳнат қилмоқда. Улар орасида касб-ҳунар коллежини битирган ёш мутахассислар кўпчиликни ташкил этади.

– Деҳқонобод агросаноат касб-ҳунар коллежини тамомлаб, заводга ишга кирдим, – дейди оператор Юсуфбек Баротов. – Отамнинг айтишича, илгари бу ерлар бийдай қир-адир бўлган. Ёшу қари барча чорвачилик билан шуғулланган, имконини топганлар 30-40 чақирим узоққа бориб ишлашга мажбур бўлган. Бугун эса мен каби ёшлар шу ернинг ўзида, ўзимиз танлаган соҳа бўйича ишлаш имкониятига эгамиз. Маҳсулотларимиз хорижга экспорт қилинаётгани қалбимизда фахр-ифтихор туйғуларини юксалтиради. Буларнинг барчаси мамлакатимиз мустақиллиги туфайли эканини яхши англаймиз.

Дарҳақиқат, илгари юртимизга калийли ўғитлар валюта ҳисобига четдан келтирилар эди. Ушбу завод ишга туширилгач, мамлакатимизнинг бу маҳсулотга бўлган эҳтиёжи тўлиқ қондирилиши баробарида, уни экспортга чиқариш йўлга қўйилди. Корхонада ўтган беш йил давомида жаҳон стандарти талабларига тўлиқ жавоб берадиган, биринчи навли 900 минг тоннадан ортиқ калий хлорид маҳсулоти ишлаб чиқарилди, унинг 600 минг тоннага яқини хорижга экспорт қилинди.

Айни пайтда бу турдаги маҳсулотлар Хитой, Малайзия, Сингапур, Бирлашган Араб Амирликлари, Вьетнам, Арманистон, Молдова, Туркия, Ангола, Украина ва бошқа қатор давлатларга экспорт қилинмоқда.

Тоғ-кон мажмуаси шахтасида руда қазиб чиқариш авваллари хорижлик мутахассислар кўмагида бажарилган бўлса, ўтган йилдан бу иш тўлиқ маҳаллий ходимлар томонидан амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг январь-июль ойларида маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича белгиланган кўрсаткичлар ортиғи билан бажарилди. Ишлаб чиқариш жараёнида чиқадиган чиқинди қайта ишланиб, техник мақсадларда фойдаланиладиган туз олиш йўлга қўйилди. Бу келгусида мамлакатимиз корхоналарининг техник тузга бўлган талабини тўла қондириш имконини беради.

Корхонада ишлаб чиқариш ҳажмини янада кенгайтириш йўлидаги изланишлар давом эттирилмоқда. Келгусида йиллик қуввати 10 минг тонна бўлган гидроокис калий ишлаб чиқариш режалаштирилган. Бунинг учун барча тайёргарлик ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Деҳқонободда дунёда ягона осма канат йўлининг қурилиши давом эттирилмоқда