Деҳлида мингдан ортиқ кулба ёниб кетди
Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳрининг шарқий қисмида Туглакобод туманида мингдан зиёд кулба ёниб кетди, дастлабки маълумотларга қараганда, ёнғин туфайли ҳеч ким жабрланмаган, деб маълум қилди Zee news телеканали.

“Биз камбағаллар яшайдиган кулбаларда ёнғин чиққанини ярим тунда билдик. Шундан кейин ўт ўчирувчиларни чақирдик. Ёнғин тонг саҳарда бартараф этилди. Жароҳат олганлар ёки қурбон бўлганлар ҳақида маълумот берилмади“, — деди ёнғин ўчириш хизмати вакили Атул Гарг.
Унинг таъкидлашича, ёнғин ушбу тумандаги кулбаларнинг қарийб ярмини йўқ қилган. Айни пайтда офат сабаблари ўрганилмоқда.
Хабарда ёнғиндан ҳеч ким жабр кўрмаганлигига одамларнинг кулбаларини ўз вақтида тарк этгани сабаб бўлган, дейилмоқда.