Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилишида суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш, одил судлов сифати ва самарадорлигини ошириш доимо диққат марказида бўлиши зарурлиги таъкидланди.

Судьяларни мажлисга чақириш, ваколатига кирмайдиган вазифаларни юклаш ҳолатлари ҳам учраб тургани қайд этилди. Шунингдек, айрим идоралар томонидан судга таъсир ўтказишга уринишлар ҳали-ҳануз давом этаётгани маълум қилинди. “Барча раҳбарларни қатъий огоҳлантираман. Судлар фаолиятига ҳар қандай аралашиш одил судловга соя солиш, деб баҳоланади. Бу бўйича сўров ҳам, жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлади”, деди Президент.

Суд органлари ҳамда судьянинг давлат ва жамият ҳаётидаги нуфузини ошириш бевосита унинг мустақиллиги ва дахлсизлиги билан чамбарчас боғлиқ. Аслида қонун устувор бўлган ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятида судьянинг мустақиллиги ва дахлсизлигига салбий таъсир кўрсатадиган воқеа-ҳодисалар ёки бошқа омиллар умуман бўлмаслиги керак. 

Шубҳасиз, судьяларнинг мустақиллиги ва дахлсизлиги қонун билан кафрлатланади. Шунинг учун ҳам Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Суд органлари мустақиллигининг асосий принциплари”да суд органларининг мустақиллиги ва дахлсизлиги давлат томонидан кафолатланиши учун ҳар бир мамлакатнинг Конституцияси ҳамда қонунларида мустаҳкамланиб қўйилиши лозимлиги алоҳида белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 136-моддасида судьяларнинг одил судловни амалга оширишга доир фаолиятига ҳар қандай тарзда аралашишга йўл қўйилмаслиги ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши назарда тутилган. 

Шунинг учун судья – ҳар бир муайян иш бўйича барча жавобгарликни ва масъулиятни зиммасига олишга мажбур. Ташқи кучлар, қандайдир асоссиз гап-сўзлардан ёки бирон-бир давлат органи мансабдор шахсининг ноқонуний кўрсатмасидан қўрқиб, уларга ён бериши мутлақо нотўғри. Давлатимиз раҳбарининг “Суд остонасига қадам қўйган ҳар бир инсон, Ўзбекистонда адолат ҳукм сураётганига тўла ишонч ҳосил қилиши керак... Ўзбекистонда судьялар қонунларнинг толмас ҳимоячилари, адолатнинг мустаҳкам устунлари бўлиши лозим”, деган фикрлари барча судьяларга жуда катта масъулият юклашини юракдан ҳис қилиш лозим.

Суд фаолиятига аралашиш судьянинг муайян иш бўйича холис ва одил судловни амалга оширишига тўсқинлик қилиш мақсадида унга таъсир кўрсатишнинг ҳар қандай шаклидир. Бундай аралашиш турлари, хусусан, шахснинг суд муҳокамасининг муайян иштирокчиси фойдасига қарор қабул қилиш ҳақида тўғридан-тўғри кўрсатма ёки билвосита илтимоси, судьяни маълум бир қарор қабул қилишга мажбур қиладиган шарт-шароитларни атайлаб яратиш ва бошқа шунга ўхшаш ҳаракатлар ўз ичига олиши мумкин.

Бу эса судьяларнинг мустақиллигига таъсир ўтказилишини англатади ва жавобгарликни келтириб чиқаради. 

Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 236-моддасига кўра, тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш, яъни ишни ҳар томонлама, тўла ва холисона ўрганилишига тўсқинлик қилиш мақсадида суриштирувчи, терговчи ёки прокурорга ёхуд адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқарилишига эришиш мақсадида судьяга турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш учун айбдор жиноий жавобгарликка тортилади.

Бундай норманинг пайдо бўлиши одил судлов манфаатларини ҳимоя қилишнинг маълум кафолатларини берди, чунки унинг самарадорлиги нафақат суднинг ўзи томонидан нормаларни амалга оширишга, балки бошқа субъектларнинг у билан қандай муносабатда бўлишига ҳам боғлиқ.

Судья одил судловни амалга оширишда ва процессуал бўлмаган муносабатларда ўзининг мустақиллигига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай таҳдид ва тазйиқлардан ҳуқуқий ҳимояланишига, ҳар қандай суд ишини кўришда, далилларни баҳолашда ва қонунни қўллашда ўз хоҳиш-иродасини эркин билдиришига ишонч ҳосил қилиши керак.

Кейинги йилларда суд ҳокимияти мустақиллиги, судьялар дахлсизлигини самарали таъминлашнинг ҳуқуқий кафолатлар янада кучайтирилди. Хусусан, судьяларнинг дахлсизлигини бузганлик ва одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашганлик ҳолатлари юзасидан Судьялар олий кенгаш раиси томонидан прокуратурагатақдимнома киритилиши, суд ҳокимияти мустақиллигини ва судьялар дахлсизлигини таъминлаш, одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган омиллар ва тизимда коррупцияга қарши курашиш ҳолати юзасидан Кенгаш раиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентига йил якуни бўйича ахборот тақдим этиб бориш амалиётлари жорий қилинди.

Судьялар мустақиллигини таъминлаш ва суд тизимида коррупцияни олдини олиш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири этиб судьяларнинг одил судловни амалга ошириш бўйича касбий фаолиятини ҳар қандай кўринишдаги ташқи таъсирлардан самарали муҳофаза қилишни таъминлайдиган ҳуқуқий механизмларни яратиш белгиланган.

Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига кўра, судьянинг дахлсизлиги ва суд ишларини ҳал қилишга аралашганлик ҳолатлари аниқланган пайтда судьянинг зудлик билан Судьялар олий кенгашига хабар бериши, агар судья томонидан берилган бундай хабар судьялар малака ҳайъатларига келиб тушган бўлса, тегишли судьялар малака ҳайъати дарҳол бу ҳақда Судьялар олий кенгашини хабардор қилиши шарт. 

Дахлсизлик – судья мустақиллигининг муҳим кафолати бўлиб, уни одил судловни ҳар қандай тазйиқ ва таҳдидсиз амалга оширилишини таъминлайди. 

Дахлсизлик судьянинг шахсий имтиёзи эмас, балки жамият манфаатлари ва авваламбор одил судлов манфаатларини ҳимоя қилиш воситаси бўлиб, уни асоссиз таъқибдан муҳофаза қилишга, суд ҳокимияти фаолиятини тўсиқсиз амалга оширилишини  таъминлашга қаратилган. 

Суд ҳокимиятининг мустақиллиги, судьялар дахлсизлиги бу - ижтимоий зарурият бўлиб, фуқаролик жамиятининг энг муҳим талаби ҳисобланади. Зеро, судьяларинг мустақил ва холис, фақат қонунга бўйсунган ҳолда фаолият юритишидан барча бирдай манфаатдор.

         Маликахон Каландарова ,

Судьялар олий кенгаши аъзоси, 

Ўзбекистон Судьялар клуби  раиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дахлсизлик – судья мустақиллигининг муҳим кафолати