ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Давлатобод туманида олиб борилган ўрганишлари давомида Янги Наманган шаҳарчасида бўлди.
[gallery-23303]
Туманида бунёд этилаётган Янги Наманган шаҳарчасида қурилиш ишлари шу кунларда юқори босқичга чиққан. Ишчи гуруҳ шаҳарча ҳудудидаги коллекторлар сувлари йўналишларини ўзгартириш лойиҳаси билан танишди. Шунингдек, замонавий лойиҳа асосида барпо этилаётган “Кўргазмалар маркази” қурилишининг бориши ўрганилди.
Кейинги манзил “Наманган халқаро аэропорти” бўлди. Бу ерда давлат-хусусий шерикчилиги асосида кенг кўламли қурилиш ва бунёдкорлик ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида юк терминали, кейтеринг хизмати, ёқилғи қуйиш мажмуаси ва бошқа зарур хўжалик бинолари қурилиши режалаштирилган. Эътиборлиси, аэропортнинг йўловчи терминали қуввати соатига минг нафар йўловчига етказилиши кутилмоқда. Юк терминалининг ташкил этилиши эса тадбиркорлик, экспорт ва транзит салоҳиятининг ошишига хизмат қилади.
Мазкур лойиҳалар Наманганнинг урбанизация жараёнини жадаллаштириб, аҳоли учун қулай ва замонавий инфратузилмалар яратади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА