Давлатимиз раҳбари БАА инвесторларини қабул қилди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Ёқилғи-энергетика тармоғидаги инвесторлар кенгашининг биринчи йиғилиши доирасида Бирлашган Араб Амирликларининг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди.
Учрашувда “Masdar” бош ижрочи директори Муҳаммад Жамил Ал-Рамаҳий ва “AMEA Power” раиси Ҳусайн Ал Новайс иштирок этди.

Мулоқот чоғида Aмирликлар билан стратегик шериклик жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Йил бошидан буён ўзаро савдо ҳажми 40 фоизга ўсди. Йирик инвестиция лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда.


Суҳбат якунида “яшил” энергетика, замонавий инфратузилмалар, тармоқлар ва саноат кооперацияси, туризм ва хизмат кўрсатиш каби йўналишлардаги лойиҳаларни жадаллаштириш ҳамда кенгайтиришга келишиб олинди.