Ўзбекистонда сув таъминоти тизимини модернизация қилиш, аҳолини барқарор ва сифатли ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида халқаро ҳамкорлик кенгаймоқда.

Хусусан, бу борада давлат-хусусий шериклик механизмларидан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Аҳмад Сувонқулов Хитойнинг йирик энергетика ва инфратузилма йўналишида фаолият олиб бораётган “China Energy Overseas Investment” компанияси вакиллари билан расмий учрашув ўтказди.

Музокаралар чоғида Навоий ва Самарқанд вилоятларида давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар муҳокама қилинди. Мазкур ташаббуслар орқали сув таъминоти инфратузилмасини янгилаш, ичимлик суви сифати ва барқарорлигини ошириш, шу орқали аҳоли турмуш даражасини яхшилаш кўзда тутилган.

Томонлар замонавий технологияларни татбиқ этиш, илғор халқаро тажрибадан кенг фойдаланиш ва лойиҳаларни амалий босқичга ўтказиш масалаларини ҳам атрофлича кўриб чиқди.
Учрашув якунида ҳамкорликни изчил давом эттириш, амалий ишларни жадаллаштириш ҳамда яқин кунларда келгуси босқичларни белгилаш юзасидан келишувга эришилди.

Бу каби ҳамкорликдаги лойиҳалар нафақат соҳадаги тизимли ислоҳотлар тараққиётига, балки инвестициявий муҳитни янада такомиллаштиришга ҳам хизмат қилади.

Нилуфар Бозорова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат-хусусий шериклик доирасида навбатдаги муҳим қадам