Янгиланган Конституциямизда мамлакатимизнинг ижтимоий давлат эканлиги белгиланди. Ижтимоий давлат ўз моҳиятига кўра, ҳар бир фуқаронинг муносиб ҳаёт кечиришига эришишдир.

Бу борада давлат ва фуқаролар ўртасидаги муносабатларда алоҳида ўрин тутувчи давлат хизматлари соҳаси ривожлантирилмоқда. Соҳада кейинги пайтда муҳим ўзгаришлар юз берди 

ЎзА мухбири Адлия вазирининг ўринбосари Худоёр Мелиев билан шу ҳақда суҳбатлашди. 

- Кейинги беш йил мобайнида давлат хизматлари соҳасини ислоҳ қилишга қаратилган 20 га яқин Президент ҳужжати, 170 дан ортиқ ҳукумат қарори қабул қилинди.

Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини модернизация қилиш ва жадал ривожлантиришнинг 2022 - 2026 йилларга мўлжалланган миллий стратегияси тасдиқланди. 

Шулар асосида кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилиб, аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига қулай ва тезкор давлат хизматларини тақдим этишнинг замонавий инфратузилмаси барпо этилди.

2018 йил 1 январда давлат хизматлари марказлари фаолият бошлаган пайтда 37 турдаги давлат хизмати кўрсатилган бўлса, ҳозирда уларнинг сони 310 дан ортди.  

Дастлабки пайтда кунига ўртача 15 - 17 минг фуқаро давлат хизматларидан фойдаланган бўлса, бугунги кунда бу кўрсатгич 70 -75 мингни ташкил этмоқда. Ҳозирга қадар 52 миллиондан ортиқ давлат хизмати кўрсатилди. Эътиборлиси,  марказларда иш ҳажми қарийб 4 бараварга кўпайган бўлса-да, ходимлар сони кўпайтирилмади.

- Давлат хизматларини тоифаларга бўлган ҳолда кўрсатиш амалиёти қандай мақсадда жорий этилди? 

- Хизмат кўрсатиш тезкорлигини ошириш мақсадида хизматлар “осон”, “ўрта” ва “мураккаб” тоифаларга ажратилди. Бу ташриф буюрувчиларнинг навбатда туриш вақтини сезиларли даражада қисқартириш имконини бермоқда. Ҳозирда ушбу тартиб Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларидаги давлат хизматлари марказларида жорий этилди.

Илгари барча ходимлар исталган турдаги хизматни кўрсатган бўлса, эндиликда улар иш тажрибасидан келиб чиқиб гуруҳланди.

Мазкур тартибнинг йўлга қўйилиши натижасида кунлик кўрсатиладиган давлат хизматлари сонининг икки бараварга ошишига ҳамда фуқаролар кутиш вақтининг икки баравар қисқаришига эришилди.

Шунингдек, давлат хизматларидан экстерриториал тамойил бўйича фойдаланиш имкониятининг яратилгани фуқароларнинг вақти ҳамда нақди тежалашига имкон бермоқда.   

Европа Иттифоқи ҳамда БМТнинг Тараққиёт дастури лойиҳаси доирасида “Pricewaterhouse Coopers” халқаро компаниялар тармоғи томонидан давлат хизматлари марказларига ташриф буюрувчилар ўртасида аноним сўров ўтказилган. Сўровнома натижасига кўра, фуқароларнинг 90 фоизи кўрсатилаётган хизматлардан қониқиш ҳосил қилиб, ходимлар фаолиятини аъло баҳолади. Бу бизга билдирилаётган ишончгина эмас,  масъулият ҳамдир.  

- Кўрсатилаётган давлат хизматлари сонини янада кўпайтириш ва сифатини ошириш мумкинми? 

- Албатта, бу режада бор. Жорий йилнинг охирига қадар давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган хизматлар турларини камида 350 тага, келгуси йил охирига қадар 450 тага етказишни мақсад қилганмиз.  

Президентимиз фармони билан белгилаб берилган давлат хизматларини кўрсатишда фуқаро эътибор марказида (Citizen — centric service) тамойилига асосланамиз. Бу тамойил давлат хизматларини кўрсатишда ундан фойдаланувчилар учун максимал қулайликлар яратишни назарда тутади. 

Шундан келиб чиқиб, давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомиллари бизнес жараёнларини реинжиниринг қилиш (BPR) усулларини қўллаган ҳолда мақбуллаштирилди.  

Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилаётган ҳар бир хизматдан фойдаланишни соддалаштириш бўйича адлия вазири бошчилигида вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ишлар олиб борилди.  Мисол учун, фуқароларнинг никоҳга оид маълумотномани олиш учун марказ ходими дастурда сўровнома яратиш учун 11  майдончани тўлдириб, бунга 3 дақиқа вақт сарфлаган бўлса, BPR натижасида бунга 30 сония вақт сарфланишига эришилди.

Хизматларни фойдаланувчига қулай (user-friendly) қилиш, уларнинг мулоҳазалари билан ҳисоблашиш (user-driven) операторлар ва мижозлар вақтининг тежалишига, пировардида, хизматлардан қониқиш даражаси кўтарилишига хизмат қилади. 

Фуқароларнинг хизматлардан онлайн фойдаланиш кўникмаларини оширишга қаратилган тушунтириш ва амалий чоралар ҳам кўрилмоқда. Давлат хизматлари марказларининг барчасида ўз-ўзига хизмат кўрсатиш бурчаклари ташкил этилди. 

Очиғи, қилинаётган ишлар етарли эмас. Бу йўналишда ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтириш зарур.  

- Барча давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш мумкинми? 

- Тақдим қилинаётган 310 дан ортиқ давлат хизматидан онлайн фойдаланиш мумкин. (Бундан фақат ID карта олиш, хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, юридик шахсларни қайта ташкил этиш хизматлари мустасно).

Давлат хизматларини кўрсатишда идоралараро электрон ҳамкорликни кенгайтириш ва мавжуд маълумотлар базасини рақамлаштириш давлат хизматларининг трансформациясида алоҳида ўрин тутади. 2022 йил 1 августдан давлат хизматларидан фойдаланишда шахсни идентификация қилишнинг “Мобил-ID” тизими жорий этилди. Шу пайтгача 1 миллион 100 мингдан ортиқ фуқаро ушбу тизимда рўйхатдан ўтди.  

Бундан ташқари, биометрик идентификация – Face ID, Finger Print каби идентификация қилишнинг муқобил усулларини жорий этиш устида фаол иш олиб борилмоқда. 

Давлат хизматларидан фойдаланишда ариза берувчиларга хизматнинг натижасини уларнинг мобиль телефонига юбориш тартиби йўлга қўйилди. 

Давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида юзага келаётган масалалар юзасидан аҳолига 24 соат давомида маслаҳат ва тушунтиришлар бериш йўлга қўйилди. Хусусан, “@tezkor_murojaat_bot” ва “savol-javob (birdarcha)” телеграм ботлари ҳамда давлат хизматлари бўйича “1148” ишонч телефони душанбадан жумагача 24 соат давомида фаолият кўрсатади. 

- Проактив ва композит хизматлар ҳақида тўхталиб ўтсангиз.  

- Проактив давлат хизматлари – бу давлат ташкилотларининг ўз ташаббуси билан фуқароларга муайян вазиятда ёки муайян факт вужудга келганда фуқароларнинг мурожаатисиз давлат хизматини кўрсатиш ҳисобланади. 

Мисол учун, ўтган йилнинг ноябрь ойидан бошлаб 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар ва одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка чалинган 18 ёшгача болаларга тўланадиган нафақаларни ҳамда парваришлаш нафақасини фуқаролардан қўшимча ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда “проактив шакл”да тайинлаш тизими жорий этилди.

Фуқароларнинг ортиқча овора бўлмаслиги ҳамда идорама-идора сарсон бўлиб юришига йўл қўймаслик мақсадида хизматларни “композит шаклда” кўрсатиш йўлга қўйилди. Бу битта сўров асосида ўзаро боғлиқ давлат хизматларини композит шаклда, яъни бир пайтда тақдим этишдир.

Бу билан 15 дан ортиқ ҳужжат қисқартирилди. Ўртача бир ойда 70 мингдан ортиқ туғилиш қайд этилаётган бўлиб, ушбу хизматнинг композит шаклда кўрсатилиши натижасида аҳолининг яна тўрт идорага 280 минг маротаба овора бўлиб боришига чек қўйилди.

Натижада йилига ҳар бир хизматдан фойдаланиш учун бошқа идораларга бориб-келиш билан боғлиқ бўлган ўртача 11 миллиард  сўмдан ортиқ маблағ аҳолининг ўзида қолишига эришилмоқда.

Давлат хизматларини инновацион ривожлантириш, соҳада кам харажат билан юқори ижтимоий қиймат яратиш, ҳуқуқий аниқлик ва хавфсизлик давлат хизматлари соҳасидаги муҳим тамойиллар бўлиб, булар давлат хизматларини кўрсатишда фуқаро эътибор марказида (Citizen — centric service) тамойили билан чамбарчас боғлиқ. 

Давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида  хорижий давлатларнинг илғор тажрибалари амалиётга жорий этилмоқда. Ўз навбатида, ушбу соҳада эришган ютуқларимизни ўзларига намуна сифатида олаётган давлатларнинг борлиги бизга фахр бағишлайди. 2030 йилга бориб давлат хизматларини кўрсатишда илғор 20 та давлат қаторига қўшилиш ҳаракатидамиз. 

                                                                           ЎзА мухбири

                                                                           Норгул Абдураимова

суҳбатлашди. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат хизматлари кўрсатишда фуқаро эътибор марказида (Citizen - centric service) тамойили амал қилади