Давлат хизматлари кўрсатиш такомиллашмоқда
Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси ахборот хизматининг маълумотига кўра, давлат хизматлари марказлари орқали 2022 йилнинг ўтган 9 ойи давомида 702 минг 426 та давлат хизматлари кўрсатилган.
Шундан давлат хизматлари марказлари орқали 625 минг 201 та, ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 77 минг 225 та хизматлар кўрсатилган. Туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари орқали 8229 та кичик бизнес субъектлари рўйхатдан ўтказилган. Туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари орқали жами 24 минг 330 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтган бўлса, 3625 та кичик бизнес субъектлари қайта рўйхатдан ўтказилган.
Ўлмас Баротов, ЎзА.