Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг йиғилишида давлат харидларида коррупциянинг олдини олиш, рақобатсиз савдолар ҳамда тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга оширилаётган битимларни қисқартириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақобат қўмитаси мутасаддилари иштирокида эшитув ташкил қилинди.

Таъкидланганидек, давлат харидлари соҳасида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида савдоларда электрон тендер тизимига ўтилиши савдо жараёнларини онлайн тарзда ўтказиш, харажатларни камайтириш ва коррупцияга қарши курашиш имконини бермоқда. «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонун қабул қилингани тендер жараёнларини халқаро стандартларга мослаштириш, рақобатнинг очиқ шаклларини жорий этиш, шунингдек, тўғридан-тўғри шартномалар тузиш имкониятларини чеклаш учун ҳуқуқий асос бўлмоқда. 

Йиғилишда давлат харидларига оид камчилик ва муаммолар танқидий руҳда муҳокама қилинди. Хусусан, «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонун талабларига зид равишда молиявий маблағлардан самарасиз фойдаланиш, тендер савдоларида рақобат ва холисликнинг сустлиги ҳамда коррупцияга йўл қўйилаётган ҳолатлар депутатларнинг танқидига сабаб бўлди. 

Давлат буюртмачилари томонидан харидларни рақобатли усулларни четлаб ўтган ҳолда, қонун ҳужжатларига зид равишда тўғридан-тўғри шартномалар тузиш, харидларни юқори нархларда амалга ошириш, уларни қисмларга бўлиш, очиқлик ва шаффофлик принципига риоя этмаслик ҳолатлари айтиб ўтилди.

Ҳисоб палатасининг аудит тадбирларида жами 5,4 триллион сўмлик давлат харидларини ва амалдаги бошқа қонунчилик талабларини бузиш ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланган. Бундан ташқари, 3,6 триллион сўмлик харидлар тўғрисидаги шартномалар бўйича маълумотлар махсус ахборот порталига жойлаштирилмаган.

Давлат харидларида тўғридан-тўғри савдо улуши йилдан-йилга ошиб бормоқда. Хусусан, 2020 йилда 37,6 фоизни ташкил этган бўлса, 2022 йилда 42 фоиз, 2024 йилда эса 58 фоизни ташкил этган. Таҳлилларга кўра, 2024 йилда умумий қиймати 2,7 триллион сўмлик тўғридан-тўғри тузилган 6 минг 241 та шартнома давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилган ҳолда расмийлаштирилган, 61 та давлат буюртмачисининг 405 та тўғридан-тўғри шартномалари қонунчиликка риоя этмаган ҳолда, манфаатлар тўқнашуви мавжуд ҳолатда ёки аффилланган шахслар иштирок этган савдолар орқали тузилгани маълум бўлган.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг 5 март куни ўтказилган йиғилишида давлат раҳбари тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга оширилаётган давлат харидларини икки карра қисқартиш бўйича топшириқ берган эди. Қўмита эшитувида ушбу масалалар юзасидан масъул вазирлик ва идораларнинг таклифлари атрофлича муҳокама қилинди. 

Депутатлар давлат харидлари соҳасидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш, бу борада коррупция ҳолатларининг олдини олиш бўйича халқаро тажрибадан кенг фойдаланиш, тендер савдоларида шаффофлик ва рақобат эркинлиги принципларига қатъий амал қилишга оид таклиф ва тавсияларини билдирдилар.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/bJUIZ5oE9Bs" title="Davlat xaridlarida to‘g‘ridan to‘g‘ri savdo ulushi oshib bormoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳтарама Комилова, Дониёр Ёқубов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат харидларида тўғридан-тўғри савдо улуши ошиб бормоқда (+видео)