Вазирлар Маҳкамаси “Давлат харидлари электрон тизими операторлари фаолиятини тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унда Давлат харидлари электрон тизими операторларининг фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек, давлат буюртмачилари ва давлат харидлари тизимида иштирок этадиган тадбиркорлик субъектларининг маблағларини молиявий хавф-хатарлардан ҳимоя қилиш тизимини кучайтириш кўзда тутилган.

Қарорга мувофиқ, давлат харидлари электрон тизими оператори фаолиятини амалга ошириш учун бир қатор талаблар белгиланади. 

Жумладан:

қонунчилик ҳужжатларида белгиланадиган талабларга жавоб берадиган давлат харидларининг электрон тизимининг мавжудлиги ҳамда унинг операторга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлиши;

базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 минг бараваридан кам бўлмаган ва тўлиқ шакллантирилган устав жамғармасига (капиталига) эга бўлиши;

давлат харидларининг электрон тизимида тузилган битимларнинг бажарилишини таъминлашда фақат Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ахборот тизимида очилган шахсий ғазна ҳисобварақлари орқали амалга ошириладиган клиринг ҳисоб-китоб тизимига эга бўлиши; 

электрон тижорат ва ахборот технологиялари соҳасида камида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлган камида икки нафар малакали ходим ҳамда Call-марказ мавжуд бўлиши.

Операторлар томонидан давлат харидлари субъектларининг маблағларидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш, шу жумладан, тижорат банкларида депозитга жойлаштириш тақиқланади. 

Қарорга кўра, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ой муддатда давлат харидлари электрон тизими операторлар фаолиятини тартибга солишни янада такомиллаштириш муносабати билан қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади. 

Шундан сўнг давлат харидлари электрон тизими операторлар фаолиятини ташкил этиш регламенти қабул қилинади. Регламентда операторлар фаолиятига қўйиладиган талаблар, мазкур фаолиятга рухсат бериш, уни назорат қилиш, тўхтатиш ва тугатиш тартиби, давлат харидларининг электрон тизимларига, шу жумладан, уларнинг ахборот хавфсизлигига, маълумотларни қайта ишлаш марказига ва дастурий қурилмаларга қўйиладиган техник талаблар, операторлар томонидан давлат харидларининг субъектлари билан давлат харидлари соҳасидаги барча ҳисоб-китобларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот тизимида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақлари орқали амалга оширилиши, давлат харидлари иштирокчилари учун методик ўқув қўлланма ишлаб чиқиш ва давлат буюртмачилари масъул мутахассисларини мунтазам равишда малакасини ошириб бориш чораларини кўриб борилиши ўз аксини топади.

                                                                                                   ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат харидлари электрон тизими операторлари фаолияти такомиллаштирилади