Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасида жамоатчилик вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Қўмита раиси маслаҳатчиси О.Усмонов, ҳудудий бошқарма бошлиғи вазифасини бажарувчи М.Ҳамроев ва бошқарма мутасаддилари, ҳамкорлар ташкилот вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган тадбирда ҳудудий бошқарма томонидан 2023 йилда ва жорий йил бошидан буён монополияга қарши курашиш, соғлом рақобатни таъминлаш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

М.Ҳамроевнинг қайд этишича, ўтган йил давомида бошқармага жисмоний ва юридик шахслардан 2000 га яқин мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларни ўрганиш натижалари бўйича 5 миллиард сўмга яқин маблағ тадбиркорлар ва истеъмолчилар фойдасига ҳал этилган. Жумладан, давлат харидлари назорати бўйича 3000 та танлов савдолари ўрганиб чиқилганда 755 та камчилик аниқланган. 

– Мисол учун, 36 ҳолатда танлов иштирокчилари ўртасида афилланганлик ҳолати қайд этилди – деди М.Ҳамроев. – Ушбу йўналишда 38 та тадбиркорлик субъектидан танлов савдоларида қонун бузилгани юзасидан келиб тушган мурожаатлар ўрганилганда, 37 ҳолатда “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг талаблари бузилиш ҳолатлари аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берилди. Табиий монополия соҳасида эса юридик шахслардан 26 та мурожаат келиб тушди ва мазкур мурожаатлар асосида тадбиркорлик субъектларининг 8 миллиард 700 миллион сўм маблағи қайта ҳисоб-китоб қилиниб, қайтарилиши таъминланди. Хусусан, “SamFurut” корхонасига “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ томонидан оқова учун ҳисобланган 5,7 миллиард сўм маблағ ноқонуний деб топилди. 

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш йўналишида “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун талабларидан келиб чиқиб, “ISSIQLIK MANBAI” давлат унитар корхонаси Нуробод филиали томонидан истеъмолчиларга иссиқ сув ва иссиқлик энергияси белгиланган меъёрлар даражасида етказиб берилиши ўрганилганда 2000 нафарга яқин истеъмолчига етказиб берилмаган иссиқлик энергияси учун тўлов ёзилгани аниқланиб, 210 миллион сўм пул маблағи қайта ҳисоб-китоб қилинди.

[gallery-16605]

Фуқаро Т.Сатторовнинг ҳудудий бошқармага мурожаати асосида “SAM ROS STORY LUX” МЧЖдан унинг фойдасига 254 миллион 825 минг сўм пул маблағи суднинг ҳал қилув қарори билан ундирилиши таъминланди. 

Фуқаро Г.Юлдашева эса бошқарма кўмагида “LLP SCM GROUP” МЧЖдан 10 миллион сўм маблағини қайтариб олди. Худди шундай Элмаз Абдураманова ушбу фирмадан 21 миллион сўмга сотиб олган “FIJI” вибромассаж ускунаси учун тўлаган маблағини қайтариб олишга эришди.

Очиқ мулоқотда ушбу шахслар амалий ёрдами учун бошқарма масъулларига миннатдорлик билдирди.

Ҳудудий бошқарма бошлиғи ўринбосари Ж.Ашуровнинг маълум қилишича, жорий йил бошидан буён юридик ва жисмоний шахслардан тушган 350 дан зиёд мурожаатнинг 84 фоизи ижобий ҳал этилган. Бу мурожаатларнинг асосий қисми коммунал хизмат, савдо ва умумий овқатланиш шохобчалари фаолияти билан боғлиқ бўлган. Шу даврда 1 миллиард сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган ва 120 нафар истеъмолчининг ҳуқуқлари тикланди. 

– Белгиланган тартибда тегишли идоралар билан ҳамкорликда 27 та АЁҚШда истеъмолчилар ҳуқуқларининг таъминлангани ўрганилганда 13 та шохобчада сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди ва 200 миллион сўм маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди – дейди Ж.Ашуров. – Шунингдек, 100 га яқин дорихона фаолияти ўрганилиб, 43 тасининг эгаларига нисбатан маъмурий чора кўрилди. Бундан ташқари, вилоятдаги 141 та савдо шохобчасида 3300 дан ортиқ истеъмолга яроқсиз озиқ-овқат маҳсулотлари сотилаётгани аниқланди. 

Очиқ мулоқотда қўмита ва ҳудудий бошқармалар фаолияти очиқлигини таъминлаш юзасидан эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар кўламини кенгайтириш ва долзарблигини таъминлаш бўйича жамоатчилик ва ОАВ вакилларининг таклифлари ҳамда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси вакилларининг ҳамкорликка оид тавсиялари тингланди.

 Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат харидлари бўйича танловларда камчиликлар аниқланди