Таълим ташкилотларини аттестация ва давлат аккредитацияси, шунингдек, комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказишнинг янги механизмлари жорий этилмоқда. Таълим олувчиларнинг амалиётни ўташ тартиби ва уни ташкил этиш таълим муассасалари томонидан мустақил белгиланиши кутилмоқда. Бундан ташқари, давлат ва нодавлат таълим ташкилотларининг давлат таълим стандартларини бажариши мажбурийлиги белгиланмоқда.

Бу каби тартибларни ўзида акс эттирган “Маъмурий ислоҳотлар доирасида таълим соҳасида давлат бошқаруви самарали ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилди. Мазкур ҳужжат бўйича олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Комилжон Каримов батафсил маълумот берди.  

Таъкидланганидек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси тугатилгани боис, қонун лойиҳаси билан унинг вазифа ва функцияларини тегишинча Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликларига бериш назарда тутилмоқда. Шунингдек, илмий даражалар берувчи илмий кенгаш аъзоларининг ярмидан кўпи мазкур кенгашни тузган, илмий ташкилот ва таълим муассасасида фаолият юритаётган олимлардан иборат бўлиши бекор қилинмоқда.  

Бундан ташқари, қонун лойиҳаси билан молиявий мустақиллик берилган олий таълим ташкилотларига педагогик кадрларни таълим ташкилотларига ишга қабул қилиш ва улар фаолиятини баҳолаш тартибини белгилаш, ўқув адабиётларини тайёрлаш ва нашр қилишни ташкил этиш ваколатлари берилмоқда. Шу билан бирга, давлат олий таълим муассасалари ўқув режалари, ўқув дастурларини касбий стандартлар асосида тасдиқлаш, таълим тилини ҳамда таълим йўналишлари ва мутахассисликлари хусусиятларини инобатга олган ҳолда таълим олиш шаклини белгилаш ҳам кўзда тутилмоқда.  

[gallery-16732]

Муҳокамаларда сўз олган депутат Жаҳонгир Мамажонов қуйидаги саволни ўртага ташлади:  

— Амалдаги “Таълим тўғрисида”ги қонунда таълим ташкилотларини аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказиш муддати 5 йил эди. Лойиҳада эса бу муддат чиқариб ташланяпти. Хўш, қанча вақтда ўтказилади? Муддати очиқ қолиб кетяпти.  

— Вазирлар Маҳкамасининг шу йил февраль ойида қабул қилинган тегишли қарори билан мактаб ва мактабгача таълим муассасаларини аккредитациядан ўтказиш муддатларининг янги тартиблари белгиланди. Президентнинг тегишли қарори билан эса ОТМларни ҳар 4 йилда аккредитациядан ўтказиш белгиланган. Шунинг учун қонун лойиҳасида таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш муддатлари ваколатли давлат органлари томонидан белгиланиши киритилди, — деди Комилжон Каримов.  

Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ва иикинчи ўқишларда қабул қилинди.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат ва нодавлат таълим ташкилотларининг давлат таълим стандартларини бажариши мажбурийлиги белгиланмоқда