ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Чуст тумани Маданият марказида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан туман ҳокимлиги, Маданият, Маънавият ва маърифат маркази, Мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳамкорлигида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Маросимда тилшунослар, шоир ва ёзувчилар, ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчилари, ёшлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Унда сўз олганлар ўзбек тилини асраб-авайлаш ва ривожлантириш ҳар бир фуқаронинг шарафли бурчи эканлигини таъкидлади. Давлат тилимизнинг мавқеини янада юксалтириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида алоҳида тўхталди.
Байрам арафасида ўтказилган кўрик-танловлар ғолибларига ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
[gallery-25835]
Она тилимизни мадҳ этувчи қўшиқлар, ўқувчилар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА