Давлат қарзи ҳар бир давлатнинг иқтисодий сиёсати, ислоҳотлар қамрови, динамикаси билан боғлиқ бўлиб, сўнгги йилларда дунёда ташқи қарзга бўлган талаб ошиб бормоқда. Чунки бугун ҳар қандай давлат ташқи қарзни жалб қилмай туриб, тараққиётга тезроқ эришиши қийин бўляпти.

Давлат қарзи кўрсаткичи ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)га нисбати 50-60 фоиздан ошмаслик тавсия қилинган бўлсада, AҚШ, Япония ва Европа Иттифоқининг ривожланган мамлакатлари давлат қарзи энг юқори даражага етган. Яъни, уларнинг ташқи қарзи ЯИМга нисбатан «қизил чизиқ»дан аллақачон ўтган бўлиб, ҳатто айрим давлатларники 100 фоиздан ҳам ошган. AҚШ ва Европа давлатлари қарзни кўпроқ ташқи бозордан олишни маъқул кўрса, Осиё мамлакатлари ички бозордан олинган қарзлар ҳисобига иқтисодиётни ривожлантиришни лозим топади.  

Ўзбекистонда Молия вазирлиги эълон қилган «Фуқаролар учун бюджет» лойиҳасига кўра, Давлат ташқи қарзи 2022 йил якунлари бўйича 30,4 миллиард долларга (ЯИМга нисбатан 41 фоиз) етади. 

Ташқи қарз «қизил чизиқ»дан ошса, нима бўлади? Халқаро валюта жамғармаси таҳлилига кўра, 1971-2007-йилларда дунёнинг 100 дан ортиқ давлатида қарзни тўлай олмаслик ҳолати юзага келган. Тўловсизлик муаммоси юзага келишидан аввал мазкур мамлакатларда давлат қарзи ЯИМга нисбатан 60 фоизни ташкил этган. Шу боис қонун даражасида давлат қарзи ва унга хизмат кўрсатиш харажатларининг устуворлиги, давлат қарзининг чекланган ҳажмлари ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг давлат қарзини бошқаришдаги ваколатларини белгилаш, шунингдек, давлат қарзини бошқаришда парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича самарали ва яхлит тизим яратилиши лозим. 

Aйнан шу мақсадида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг «Давлат қарзи тўғрисида»ги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилиниб, иккинчи ўқишга тайёрланмоқда. Шу кунларда мазкур қонун лойиҳаси сиёсий партиялар фракциялари йиғилишларида батафсил муҳокама қилинмоқда.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат ташқи қарзи 2022 йил якунлари бўйича 30,4 миллиард долларга етади