– Фарғонада бухгалтерия ҳисоб мактаби, солиқ маъмурчилиги юқори даражада бўлган ҳамда тадбиркорлар, корхона раҳбарларида солиқ маданияти яхши шаклланган.

 Афсуски, “обнал” нинг ҳажми, сони нуқтаи назаридан Фарғона иккинчи ўринда турибди. Эндиликда бу каби салбий ҳолатларга бутунлай чек қўйилади. Солиқ тизимида замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини жорий этиш орқали инсон омилисиз бу ишларга эришилади.  

Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев Фарғона шаҳрида  “Солиқ маъмурчилигининг самарасини ошириш орқали тадбиркорларга тенг рақобат шароитларини яратиш” мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида шу ҳақида сўз юритди. Унда қўмита Жамоатчилик маслаҳат кенгаши аъзолари, солиқ маслаҳатчилари, тадбиркорлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мамлакатимизда интизомли солиқ тўловчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, инсон омилининг таъсирини чеклаш орқали қўшилган қиймат солиғини бошқариш тизимини такомиллаштириш, барча хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг рақобат шароитларини яратиш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда тадбиркорликни ривожлантириш борасида бошланган ислоҳотлар натижасида Фарғона вилоятида ҚҚС тўловчилари сони 2016 йилга нисбатан 13 бараварга ўсди ёки 12 минг 100 тани ташкил этмоқда, худди шундай фойда солиғи тўловчилари сони ҳам 13 бараварга ўсди. Ўзини-ўзи банд қилган шахслар 125 минг нафардан ошди.

Солиқ маъмурчилиги бўйича мукаммал тизим яратиш ҳамда «хуфиёна иқтисодиёт»га қарши курашиш долзарб вазифа саналади. Бунинг энг тўғри ва ягона ечими – солиқ маъмурчилигининг барча йўналишларига автоматлаштирилган ахборот тизимларини жорий этишдир. Давлат солиқ хизмати органлари тизимида бу борада салмоқли қадамлар ташланмоқда. Жумладан, қўмита маълумотларни қайта ишлаш марказининг қуввати ўтган йилга нисбатан 8, ахборотни қайта ишлаш тезлиги эса 29 бараварга ошди. Рақамлаштириш натижаларига кўра, ҳозирда солиқ тўловчиларнинг 95 фоизи мажбуриятларини ўз вақтида ихтиёрий бажармоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 22 сентябрда қабул қилинган «Солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни янада такомиллаштириш ва қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори солиқ маъмурчилигида муҳим аҳамият касб этади. Анжуманда ундаги асосий янгиликлар, хусусан, қўшилган қиймат солиғи тўловчилари қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш, «E-aktiv» автоматлаштирилган ахборот тизими ҳақида батафсил маълумот берилди.

[gallery-4855]

М. Сулаймонов,  

М. Қодиров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев: “Обнал”нинг ҳажми, сони нуқтаи назаридан Фарғона вилояти иккинчи ўринда туради”