Мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти йўлга қўйилганлиги уларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича асосий йўналишларни белгилаб олишга қаратилган ишларни янада юқори босқичга кўтармоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 30 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида тадбиркорларнинг мурожаат ва таклифларини мунтазам қабул қилиш, умумлаштириш, тизимли муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, тадбиркорларнинг алоҳида масалаларини тезкорлик билан ҳал қилишда боғлиқ ишлар амалга оширилмоқда.  

Жумладан, Тадбиркорлар куни муносабати билан бизнес-омбудсман идораси вакиллари томонидан билдирилган таклиф, фикр ва мулоҳазалар асосида юртбошимиз томонидан жорий йилнинг 30 августида имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келаётган муаммоларни енгиллаштиришга қаратилган қатор тартиб, имтиёз ва афзалликлар  белгиланди.  

Мазкур фармонга кўра, жорий йилнинг декабрь ойидан Ўзбекистонда ҳуқуқий шахслар учун ажратилган лимитдан ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси ва газ ҳисоб-китоби тартиби ўзгаради. Яъни, истеъмол белгиланган лимитдан 20 фоизгача ошган тақдирда тўлов базавий тариф бўйича, агар истеъмол 20 фоиздан юқори бўлса, тўлов суммасига 20 фоизли устама қўшилади.  

Шунингдек, бюджет, банклар ёки бошқа мажбуриятлар бўйича қарздорлиги бўлган тадбиркорлар ҳисоб рақамларига қўйилган “инкассо” туфайли электр, газ ва сув учун тўловни тўлай олмайди. Эндиликда,  бундай ҳолатда  агар ишлаб чиқариш тўхтамаса, “инкассо” қўйилган тақдирда ҳам коммунал хизматлар учун тўловларни тўлаш имкони берилади. Яъни коммунал хизматлар учун тўловлар тўхтатилмайди.  

Тадбиркорлик субъектлари Тадбиркорлар барқарорлиги рейтингида ижобий баҳоланган корхоналар рўйхатида турса, электр энергияси учун олдиндан тўловни ой давомида икки қисмга бўлиб тўлашлари мумкин бўлади.  

Тадбиркорлик субъекти аукционда ер сотиб олганда унга ҚҚС (қўшимча қиймат солиғи)  ҳисобланмайди.  

Ҳозирда чорвачилик, балиқчилик, асаларичилик, ипакчилик, шунингдек, мева-сабзавотни қайта ишловчи хўжалик юритувчи субъектлар учун улар жойлашган бино ва иншоотлар остидаги ер учун саноат тоифаси ставкаси бўйича ер солиғи ҳисоблаб келинаётган бўлса, фармон бўйича белгиланган  классификатор кучга киргандан сўнг улар қишлоқ хўжалиги ерлари тоифаси каби солиққа тортилади.  

Шунингдек, айни кунда кўчмас мулкни бузиш учун компенсация тўлови билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Бу харажатлар вилоят бюджети ҳисобидан қопланади. Биламизки, аксарият ҳудудларда маҳаллий бюджет маблағлари етишмаслиги туфайли тадбиркор ўз пулини олиш учун 5-6 йил кутишига тўғри келар эди. Янги тартибга кўра, энди ерларни сотишдан тушган маблағлар биринчи навбатда тадбиркорларнинг бузилган бино ва иншоотлари учун қарздорликни тўлашга йўналтирилади.  

Нодирбек Тожибоев,  

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги  

Бизнес-омбудсманнинг Андижон вилоятидаги  шуъбаси масъул ходими.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан мулоқотидан сўнг қандай тартиб ва имтиёзлар жорий этилади?