Президент ташрифидан сўнг...

Ўтни чуқалайверсанг ўчади, дейди ёши улуғларимиз. Ҳақ гап. Баъзилар ўчоқ гурилласин деган ниятда оловга тегинаверади. Бу хато, тўғри йўл – зарур пайтда ўтин, хас-чўп ташлаб туриш, вақти-вақти билан енгил елпиб қўйиш кифоя.

Катта лойиҳалар ташаббускори, “Universal filter” бренди асосчиси Иброҳим Файзиев билан мулоқот асносида хаёлда шу – аланга ҳақидаги манзара беихтиёр гавдаланаверди. Бу бежиз эмас.

Тадбиркор ўн етти йил олдин “Навпромлитмаш” масъулияти чекланган жамиятини ташкил этиб, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. У кўп ишлади, янги лойиҳаларни татбиқ қилишга тиришди. Лекин турли қийинчиликларга дуч келаверди. Ўн йиллаб айланма маблағи ўзи кутганидек бўлмади. Бу рақам атиги бир миллиард сўм атрофида қолаверди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 31 октябрь куни Навоий шаҳридаги саноат зонасида бўлиб, ушбу корхона фаолияти билан ҳам танишди. Президент ташрифидан сўнг бу йирик лойиҳа эгаси билан суҳбатлашдик.

– Маълумотларга кўра, кейинги етти йилда Навоий вилоятида саккиз миллиард долларлик 6 минг 500 та лойиҳа ишга тушган. Сизга ўхшаган тадбиркорлар сони уч карра кўпайган. Шу вақт ичида вилоят иқтисодиёти мамлакатда тўққизинчи ўриндан учинчи ўринга чиқди. Келинг, суҳбатимизни шу етти йил ичида сизнинг фаолиятингизда нималар ўзгарганини билиш билан бошласак.

– Шу йилнинг якунига қадар 200 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарамиз. Бу кўрсаткич бундан етти-саккиз йил олдинги давр билан таққосланганда, ишлаб чиқариш ҳажми икки юз баробарга ошди. Сўнгги уч-тўрт йилда 20 миллион долларлик лойиҳаларни амалга оширдик. Бугунги кунда уч гектар майдонда 6 та йўналишни йўлга қўйдик. Корхоналаримизга Россия, Хитой, Словакия каби давлатлардан замонавий технологиялар келтирдик. Транспортлар учун ҳаво ва мой фильтрлари, металлургия, нефьт-газ ва кимё саноати корхоналари учун буюмлар – жами 600 турдан ортиқ маҳсулотлар ишлаб чиқаряпмиз. Маҳсулотларимиз маҳаллийлаштирилиши натижасида сифатни йўқотмаган ҳолда таннархни туширишга эришяпмиз. Бу катта натижалар ҳақида аввал ўйлаб ҳам кўрмаганмиз.

– Ишлаб чиқараётган маҳсулотларингиз тури ва аҳамияти ҳақида гапирсангиз.

– Юқорида таъкидлаганимдек, автомобиллар учун фильтрлар, оғир саноат учун баъзи ускуналар ишлаб чиқариш ҳажми йилдан-йилга ортмоқда. Шунингдек, мамлакатимизда мис ва олтинни қайта ишлаш саноати учун ноёб технологиялар ишлаб чиқарамиз. Асосий мақсадимиз эса саноатнинг стратегик тармоқлари учун ностандарт ускуна ва бутловчи қисмларни маҳаллийлаштиришдан иборат. Хориждан замонавий технологиялар келтириб ўрнатганимиз 250 нафар ишчимизнинг меҳнатини енгил қилиш билан бирга маҳсулотларимизни сифатли чиқаришда муҳим омил бўлмоқда. Ускуна ва бутловчи қисмлар, фильтрлар “Навоий КМК”, “Олмалиқ КМК”, “Қизилқумцемент”, “Навоий ИЭС”, “Ўзкимёсаноат”, “Ўзбекнефтгаз”, “Ўзавтосаноат” каби йирик саноат корхоналари ва иссиқлик электр станцияларига кооперация асосида етказиб берилмоқда. Буюртмачилар сафи кенгаймоқда. Бугунги кунда Россия, Қозоғистон, Тожикистон ва Озарбайжонга ҳам маҳсулотлар жўнатилмоқда. Йил якуни бўйича экспорт ҳажми бир миллион долларга етиши кутилмоқда.

– Корхонанинг истиқболдаги режалари қандай?

– Президент ташриф буюрган жойда катта ўзгариш ва ривожланиш бўлади. Бу амалиётда ўз исботини топиб келяпти. Давлатимиз раҳбари бу ердаги иш жараёни, маҳсулотлар ва синов лабораторияси фаолияти билан танишди. Ишчилар билан суҳбатлашди. Президент ташрифидан кейин жамоанинг кайфияти ва шижоати юз карра ошди. Истиқболдаги режаларимиз учун ўзгача куч-ғайрат олдик.

Давлатимиз раҳбари режаларни катта олишимиз, гидроэнергетикани янада ривожлантириш лозимлигини таъкидладилар. Бу борада ўзимизга ҳам топшириқлар олдик. Масалан, кичик ва микроГЭСлар қуриш, уларнинг компонентларини ишлаб чиқаришга эътибор қаратамиз. Халқимиз изланувчан ва меҳнаткаш. Бу асосий омил. Янги-янги лойиҳаларни амалга оширар эканмиз, ишимиз олдинга юриб, ривожланиб бораверади.

ЎзА мухбири 

Икром АВВАЛБОЕВ

суҳбатлашди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат раҳбари рағбатидан куч-ғайрат олган тадбиркор