Манфаатлар тўқнашуви нафақат ҳаётда, балки қонун ҳужжатларида ҳам учрайди. Бу қонунчиликка зид бўлса-да, давлат органлари ва муассасаларида уларни амалга ошириш ва назорат қилишнинг аниқ механизмлари белгиланмаган.

Қолаверса, соҳада ягона амалиётни шакллантирувчи ваколатли орган мавжуд эмас эди. Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар бериш амалиёти йўлга қўйилмаган.  

Шу мақсадда Адлия вазирлиги томонидан “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилди. Куни кеча давлатимиз раҳбари мазкур қонунни имзолади.  

Эндиликда янги қонун билан коррупцияга қарши курашиш йўналишидаги қонунчиликда манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ бўшлиқлар  ёпилади. Чунки қонун билан манфаатлар тўқнашуви тушунчаси, давлат хизматчиларининг мажбуриятлари ҳамда уни тартибга солиш бўйича аниқ механизмлар белгиланди.    

Қонун давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли жамғармаларига, шунингдек, устав фондида давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига, устав фондида давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг улуши жами 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилади.  

Давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг яқин қариндошлари, давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ва (ёки) унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахснинг устав фонди акцияларига ёки улушларига эгалик қилса, ўша юридик шахс ушбу ходимга алоқадор шахс ҳисобланади.    

Қонунда давлат ташкилоти ходимларига нисбатан манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича чекловлар, манфаатлар тўқнашувига оид талабларни бузганликнинг ҳуқуқий оқибатлари, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган ҳолда қабул қилинган ва тузилган битимларни суд тартибида ҳақиқий эмас, деб топиш асослари, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланди.  

Қонун манфаатлар тўқнашувини тартибга солишда давлат назорати амалга оширилишига, давлат хизматчиларининг бевосита раҳбарлари томонидан манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари юзага келганда тегишли чоралар кўрилишига, давлат хизматчилари томонидан содир этилиши мумкин бўлган коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олди олинишига хизмат қилади.  

Қонун қабул қилинган кундан 6 ой ўтгач кучга киради.  

Н.Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат органларидаги коррупциявий ҳолатлар – манфаатлар тўқнашувига чек қўйилади