Давлат мукофотлари эгаларига топширилди
Ватанимиз мустақиллигининг 32 йиллиги байрами арафасида давлатимиз раҳбари фармони билан иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалар ходимлари, ишлаб чиқариш, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш тармоқлари илғорлари, илм-фан, таълим, тиббиёт соҳалари фидойилари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларидан бир гуруҳи давлат мукофотлари билан тақдирланди. Улар орасида 16 нафар сирдарёликлар ҳам бор.
Сирдарё вилояти ҳокимлигида мукофотлар ўз эгаларига тантанали топширилди. Унда вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев, вилоят жамоатчилиги, корхоналар ва ташкилотлар вакиллари ва ОАВ ходимлари қатнашди.
[gallery-13342]
Тақдирланганлар номидан сўзга чиққан “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби О.Абдуллаева, “Дўстлик” ордени соҳиби Л.Ким, ll даражали “Саломатлик” ордени соҳиби Ш.Ғайбуллаева камтарона хизматлари қадрланиб, давлат мукофотига муносиб кўрилгани учун Президентимизга миннатдорлик билдирди. Улар мазкур эътироф ўзларидаги масъулият ҳиссини янада оширгани ҳамда келгусида халқимиз манфаати, мамлакатимиз ривожи йўлида янада самарали меҳнат қилишга ундашини алоҳида таъкидлади.
Ш.Суяров, Ш. Ортиқбоев,(сурат) ЎзА.