Қаҳрамонимиз – Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳарбий сафарбарлик бўлими бош инспектори Ҳамза Тоҳиров касб танлашда адашмаганини қайта-қайта такрорлайди.

– Ёшлигимда ички ишлар ходими ёки ҳарбий бўлишни жуда-жуда орзу қилардим, – дейди Ҳамза Тоҳиров. – Чунки уларнинг хизмат формасига ҳавасим келарди. Тўғрисини айтганда, бу кийимни бир марта бўлсада, кийишни орзу қилмаган боланинг ўзи бўлмаса керак. Касбимга қизиқиш болалигимдан бошланган десам, муболаға бўлмайди. Қишлоғимизда ҳарбий хизматни ўтаб қайтган аскар келганини эшитсак, дарҳол ўша хонадонга боришга ошиқар эдик. Ҳарбий кийимда савлат тўкиб турган аскарни ҳамқишлоқлари, қариндош -уруғлари табриклаб, алқарди. Ҳарбий либос ва ундаги безакларни томоша қилиш учун қишлоғимизнинг барча болалари жам бўларди.  Ўшанда болаликнинг беғубор орзулари яна куртак отарди. Қалбимизда тезроқ улғайиб ҳарбий хизматга бориш иштиёқи жўш урарди.      

 Мана шу орзулар самарасида  Бухоро давлат университетини тамомлаб,  2001 йил август ойида ички ишлар органларига ишга қабул қилиндим. Биринчи хизмат фаолиятимни вилоят Ички ишлар бошқармаси Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси патруль-пост хизмати батальонида сафдор лавозимидан бошлаганман. Патруль-пост хизмати батальони асосан шаҳар ҳудудида хизмат фаолиятини олиб боради. Бухоро шаҳридаги сайёҳлар, дам олишга, зиёратга келган фуқаролар хавфсизлигини таъминлаб, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича хизматдошларим билан елкама-елка туриб ишлаганмиз. Шундан сўнг ҳуқуқбузарлик профилактикаси йўналишида ишимни давом эттирдим.    

Мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бугун давлатимиз раҳбари бошчилигида халқчил ва демократик тамойилларга асосланган Янги Ўзбекистонни барпо этяпмиз. Шу мақсадда, аввало, бебаҳо бойлигимиз бўлган тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга энг муҳим вазифа сифатида устувор аҳамият қаратилмоқда. Янги Ўзбекистоннинг ички ишлар органлари ҳам янгиланиб, такомиллашиб бормоқда. Президентимизнинг ички ишлар ходимлари фаолиятини эътироф этиб,  “Агар давлат таянадиган асосий устун қонун бўлса, унинг кучини амалда намоён этадиган энг самарали тизим бу – ички ишлар соҳаси, десак, айни ҳақиқат бўлади» деган сўзлари менинг касбимга бўлган фахр-ифтихоримни янада оширади.  Бу юксак баҳо осойишталик посбонларини қонун устуворлигини таъминлаш йўлида янада фидойилик билан ишлашга ундайди.  

Фуқароларнинг тинчлиги ва мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш учун ҳар қандай ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш соҳа ходимларидан жуда катта масъулият талаб этади. Ана шу масъулиятли вазифаларни мард, ватанпарвар, фидойи, бурчига садоқатли ва ҳалол ходимларгина бажара олади.    

Ҳамза Тоҳиров ҳам ана шундай ходимлардан бири ҳисобланади. Унинг самарали меҳнатлари яқинда давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди.  Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги Президент фармони билан Ҳамза Тоҳиров ҳам “Шуҳрат” медалига сазовор бўлди.    

– Пандемия шароитида фуқаролар орасида бўлиб, профилактик тадбирларни ўтказиб, халқ билан елкама-елка иш олиб бордик, – дейди  Ҳамза Тоҳиров. – Камтарона хизматларим инобатга олиниб, давлатимиз раҳбари томонидан “Шуҳрат” медалига лойиқ деб топилдим. Бундан жуда ҳам хурсандман. Буни нафақат менга, барча сафдошларимга берилган мукофот деб биламан. Албатта, ёшлар бизнинг касбимизга, хизмат кийимимиз ҳавас қилади. Аслида бу хизмат кийими кишига катта масъулият юклайди. Юрт  тинчлиги, осойишталиги, равнақи йўлида астойдил хизмат қилиш даркор бўлади.    

Оила – муқаддас қўрғон. Инсон ким бўлишидан қатъий назар, аввало, мана шу қўрғони мустаҳкам бўлишини истаб ҳаракат қилади. Икки қиз, бир ўғилни тарбиялаётган қаҳрамонимизнинг фарзандларидан умиди катта.  

– Давлатимиз раҳбари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, айниқса, ички ишлар ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг оила аъзолари, фарзандларига қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди қаҳрамонимиз. – Буни ходимларни уй-жой билан таъминлаш, автомашиналар харид қилиш, фарзандларининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинишида берилаётган имтиёзлар мисолида ҳам кўриш мумкин.  

Дарҳақиқат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари учун берилган имтиёзлар, эътибор ва ғамхўрлик уларнинг самарали меҳнат қилишида муҳим омил бўлади. Оиласи, фарзандлари эртасидан хотиржам бўлган ҳар қандай ходим зиммасидаги масъулиятга матонат ва садоқат билан ёндашади.    

Ҳамза Тоҳировнинг фарзандлари ҳам ана шу эътибордан баҳраманд бўлмоқда. Бу улар кўнглида отасининг танлаган касбидан фахрланиш, унга муносиб издош бўлиш, юрт тараққиётига ҳисса қўшиш туйғуларини  мустаҳкамлайди.  

–Президентимизнинг ички ишлар ходимлари ва  уларнинг оила аъзоларига яратиб бераётган имкониятларидан миннатдормиз, – дейди Ҳамза Тоҳировнинг қизи Рисолат Ҳакимова.  – 2020 йилда Ички ишлар вазирлиги томонидан менга олий таълим муассасасига имтиёзли равишда ўқишга кириш бўйича тавсиянома берилди. Ушбу имтиёздан фойдаланиб, давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиндим. Ҳозир Бухоро муҳандислик-технология институтининг 3-босқич талабасиман. Дадамнинг касблари билан фахрланамиз. Бу касбнинг жуда ҳам машаққатли эканлигини биламан. Масалан, байрам кунлари дадам ҳар доим ишда бўлади. У кишини доимо қўллаб-қувватлаб, оиламиз билан елкадош бўлиб туришга ҳаракат қиламиз. Дадамнинг давлат мукофоти билан тақдирлангани бутун оиламизга қувонч бағишлади.  

Зариф Комилов, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Давлат мукофоти оиламизга қувонч бағишлади”