COVID-19 тарқалиши билан боғлиқ пандемия аввал шаклланган давлат бошқаруви механизмларини тубдан ўзгартириб юборди. Юзага келган муаммоларни тезкорлик билан ҳал қилиш мақсадида, давлат ҳокимияти органлари “қўлда бошқариш усулга” ўтди. Шу жумладан, ноодатий ҳуқуқий чораларни қўллшга ҳам тўғри келди.
Бу борада адлия органлари пандемия билан боғлиқ мураккаб ҳолатни юмшатиш бўйича зудлик билан тегишли чоралар кўриш учун ҳуқуқий асосларни яратишга тўғри келди. Шу боис, адлия органларининг давлат органлари тизимидаги ўрни сезиларли даражада ошди.
Ривожланишнинг ҳозирги босқичида адлия органлари янги чақириқларга жавоб излашлари керак. Аввало, амалдаги иш услубларини таҳлил қилиш, мавжуд вазиятдан хулоса чиқариш, келгуси ўзгаришларга қонунчилик тизимининг тайёрлигини таъминлаш мақсадида мақбул қоидаларни шакллантириши зарур.
<iframe width="720" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/TVjEP6IUo3s" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>
Бу йил 22—23-апрел кунлари бўлиб ўтадиган “Tashkent Law Spring” II халқаро юридик форуми давлат ҳуқуқий сиёсати соҳасидаги долзарб вазифалар ва келгуси истиқболларни ҳар томонлама муҳокама қилиш учун ноёб майдонга айланади.
Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Россия, Ўзбекистон, Сингапур ва бошқа бир қатор мамлакатлар адлия вазирларининг иштироки адлия органлари олдида турган қуйидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш ва тажриба алмашиш имконини беради:
– қонунчиликнинг мослашувчанлигини таъминлаш ва тартибга солиш юкини камайтириш, биринчи навбатда, тадбиркорлик ва инвеститсия фаолияти бўйича иш услубларини қайта кўриб чиқиш;
– ҳуқуқий нормаларни инкорпарация ва консолидатсия қилиш ҳамда “тартибга солиш гилотинаси” усуллари олқали қонунчиликни тизимлаштириш, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солишни оптималлаштириш;
– қонунчиликни рақамлаштиришни янада кенгайтириш, замонавий ахборот-коммуникатсия технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланиш орқали қонун ижодкорлиги фаолиятининг очиқлиги ва аҳоли фаоллигини таъминлаш;
– давлат, бизнес ва жамият манфаатларига тенг равишда жавоб берадиган юқори сифатли қонун лойиҳаларини тайёрлаш орқали қонунчилик барқарорлигини таъминлаш;
– тартибга солиш таъсирини баҳолаш, қонунчиликни тизимлаштириш, форсайт таҳлил ва шу каби прогнозлаштиришнинг замонавий усулларидан фойдаланган ҳолда қонунларнинг келгуси ўзгаришларга тайёрлигини таъминлаш ва бошқалар.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими