Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан «Геодезия ва картография фаолияти ҳамда давлат геодезия тармоғи пунктларининг аҳамияти» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуман доирасида Геодезия назорати бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ўткир Имомқулов ЎзА мухбирига бугунги кунда геодезия ва картография фаолиятидаги ўзгаришлар ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди.

– Сўнгги йилларда мамлакатимизда ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, эскирган, замон талабларига мос келмайдиган тартиб-таомилларни такомиллаштириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, – деди Ў.Имомқулов. – Лицензиялаш ва рухсат бериш тизимини либераллаштириш ҳамда институционал ислоҳ қилишнинг янги босқичини бошлашда Президентимизнинг 2020 йил 24 августдаги «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони муҳим аҳамият касб этмоқда. Мазкур ҳужжат билан тизим тартиб-таомилларни соддалаштириш, тегишли ҳужжатларни бериш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш орқали шаффофликни таъминлаш вазифаси белгиланди.

Жумладан, 2021 йил 1 январдан бошлаб лицензияланадиган фаолият ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг хабардор қилиш тартиби жорий этилиши орқали тадбиркорларга бир қатор енгилликлар яратилди. Хусусан, геодезия ва картография фаолияти билан шуғулланишни бошловчи тадбиркорларга қатор қулайликлар берилди.

Хусусан, лицензия бериш ҳақидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдоридаги йиғим – ярим бараварга туширилди. Тадбиркорлик субъектларининг анъанавий усулда ҳужжатларни тақдим қилиш ўрнига, тизим орқали автоматик ариза топширилиши ва хабардор этиш тизими жорий этилди.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларига яратилган енгилликлар қаторида геодезия ва картография фаолиятни хабардор этмасдан амалга оширганда, маъмурий жазо қўллаш нормалари белгиланди.

Фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши кўрсатиб ўтилган.

ЎзА мухбири

Шаҳноза МАМАТУРОПОВА

ёзиб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат геодезия тармоғи пунктларининг аҳамияти