Президентимизнинг 2025 йил 30 январда қабул қилган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида сув хўжалиги соҳасига доир муҳим вазифалар белгиланган.

Фармонда 1 минг километр каналларни бетон қопламага ўтказиб, сув тежовчи технологиялар қамровини 1,6 миллион гектарга етказиш ҳисобига йилига қўшимча 2,5 миллиард метр куб сувни тежашга эришиш; насос станцияларида эскирган насос ва электр двигателларини замонавий энергия тежамкорларига алмаштириш, сув ресурслари ҳисобини такомиллаштириш орқали насос станцияларининг электр энергия истеъмолини 300 млн. кВтгача камайтириш; ирригация ва мелиорация тизимлари объектларини қуриш ва реконструкция қилиш орқали 390 минг гектар қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг сув таъминотини яхшилаш; сарфланаётган сувнинг ҳисоби ва ҳисоботи тўлиқ юритилишини таъминлаш мақсадида магистрал каналлар ва муҳим сув объектларида сувнинг ягона онлайн ҳисобини юритиш тизимини жорий этиш кўзда тутилган.

Шунингдек, ёмғир ва оқова сувлардан самарали фойдаланиш, маҳаллалардаги дарахтларни замонавий сув тежовчи технологиялар орқали суғориш тизимини жорий этиш натижасида яшиллик даражасини ошириш масаласига эътибор қаратилган.

Фармон билан “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг Сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналиши бўйича 2025 йилга мўлжалланган амалий тадбирлар режаси тасдиқланди.

Амалий тадбирлар режасидаги 62-мақсад республикада сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини ва сув ишлатиш самарадорлигини оширишни назарда тутади. Унда ҳудудларда сув тежовчи технологияларни жорий қилишни жадаллаштириш, маҳаллий корхоналарнинг сув тежовчи технологияларни ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, каналларда сув йўқотилишининг олдини олиш бўйича замонавий ва самарали ёндашувларни жорий қилиш вазифалари белгиланган.

63-мақсад қишлоқ хўжалиги соҳасида сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлашни кўзда тутади. Унда мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш орқали суғориладиган ерларда шўрланган майдонларни 26 минг гектаргача камайтириш вазифаси белгиланган.

64-мақсад ирригация тизими ва сув тежовчи технологияларни ривожлантириш, соҳа бошқарувига хусусий сектор ва давлат-хусусий шериклик механизмларини кенг жорий этишга қаратилган.

Сув хўжалиги объектларида автоматлаштирилган бошқарув тизимини жорий қилиш, ирригация соҳасига хусусий секторни жалб қилиш, давлат-хусусий шерикликни кенг жорий қилиш ҳисобига хусусий инвестициялар оқимини кўпайтириш вазифалари белгиланган.

Сув хўжалиги вазирлигининг тизим ташкилотлари ҳисобидаги 200 та насос станцияларини давлат-хусусий шериклик асосида бошқарувга бериш орқали электр энергияси истеъмоли 30 фоизгача камайтирилади.

Бундан ташқари, маҳаллаларда ариқлар ҳолатини назорат қилиш ва уларни соз ҳолатда сақлаш чоралари кучайтирилади. Ёпилиб қолган ва носоз ҳолатдаги ариқларни тиклаш ишлари амалга оширилади.

65-мақсад “Яшил энергия” технологияларини кенг жорий қилиш доирасида насос станцияларининг электр энергияси истеъмолини камайтиришни назарда тутади.

Эскирган 150 та насослар замонавий энергия тежамкор турларига алмаштирилади. Энергия тежамкор қурилмалар ўрнатиш ва модернизация қилиш орқали насос станцияларининг йиллик электр энергияси истеъмолини 6,8 млрд. кВт дан оширмаслик чоралари кўрилади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат дастурида сув масаласи