Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 3 февраль куни 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисидаги фармонни имзолади.

Уни амалга ошириш учун 29,5 триллион сўм, 2,6 миллиард доллар ва 57,3 миллион евро ажратилади. Таққослаш учун: 2020 йилда – 18,2 триллион сўм ва 10,3 миллиард доллар ажратилган. Айтиб ўтиш жоизки, мазкур давлат дастурида давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлисга мурожаатномасида қайд этиб ўтган муҳим вазифалар бирма-бир ўз аксини топган. Булар қаторида нодавлат нотижорат ташкилотларнинг роли ва аҳамиятини, ижтимоий фаоллиги ва фаолиятининг самарадорлигини ошириш вазифаси Давлат дастурида алоҳида банд сифатида белгиланган.

Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг турли ташкилий-ҳуқуқий шаклларини ташкил этиш ва фаолият олиб бориш имкониятини таъминловчи қонунчилик базаси яратилган бўлиб, унинг пойдеворини Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг жамоат бирлашмаларига бағишланган 13-боби ташкил этади.  

ННТлар ва уларнинг фаолият эркинлигини кафолатловчи қонун ҳужжатлари қаторида “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонунлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майда қабул қилинган “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2019 йил 4 октябрдаги “Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар устидан жамоатчилик назорати самарадорлигини, шунингдек, фуқароларнинг демократик ўзгартиришлардаги фаоллигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини қайд этиш мақсадга мувофиқ.

Маълумки, Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга қилган мурожаатномасида давлат томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш давом этишини алоҳида таъкидлаб, мазкур йўналишда амалга оширилиши керак бўлган бир қатор вазифаларни санаб ўтди.

Бунда давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий шериклик алоқаларини ўрнатиш, грантлар ва ижтимоий буюртмалар ҳажмини ошириш зарурлиги масаласига алоҳида урғу берилди. Мазкур вазифалар 3 февралда қабул қилинган Давлат дастурининг 16-бандида алоҳида акс этган.  

Жумладан, Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди олдига нодавлат нотижорат ташкилотларни ижтимоий буюртма асосида маҳаллий даражадаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни чуқур таҳлил қилиш, ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини таъминлашга кенг жалб қилиш вазифаси қўйилди. Бундай ўзаро алоқаларни, авваламбор, таълим, маданият, тиббиёт, экология, қурилиш, кадастрни рўйхатдан ўтказиш, транспорт, коммунал хизматлар, бандлик, ижтимоий хизматлар каби соҳаларга кенг жорий этиш зарурлиги таъкидланди. Нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолияти учун 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан 60 млрд сўм йўналтириш назарда тутилади.

Дастурда мазкур вазифаларни ижро этиш мақсадида Ўзбекистон Президенти фармони лойиҳаси ишлаб чиқиш назарда тутилган.

Давлат ва учинчи сектор ўртасида ижтимоий шериклик муносабатларигахос бўлган ижтимоий буюртмалар шакллантириш амалиёти ривожланган мамлакатлар учун хос эканлигини таъкидлашимиз лозим. Мазкур амалиёт АҚШ, Европа ва Осиё давлатларида кенг тарқалган.

Эътироф этишимиз керакки, нодавлат нотижорат ташкилотлари бугунги кунда демократик қадриятларни, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, инсонларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини оширувчимуҳим воситага айланмоқда. Шу сабабли уларнинг Парламентда қонун ҳужжатларини қабул қилиш, давлат дастурлари ижросини назорат қилишдаги ролини кучайтириш долзарб масалага айланган.

Янги қабул қилинган Давлат дастурида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисларида қатнашиш ҳуқуқини берувчи Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг доимий вакили институтини жорий этиш вазифаси алоҳида қайд этилган. Бунда нодавлат нотижорат ташкилотининг вакилига қонунчилик ҳужжатларига жамоат назорати ва ижтимоий шерикликнинг самарали механизмларини жорий этиш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқини бериш назарда тутилган. Ушбу таклиф дастлаб мамлакатимиз Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида айтилган эди. Бугунги кунда парламент Қонунчилик палатаси қўмиталарида мазкур институтни жорий этишнинг ҳуқуқий механизмларини ишлаб чиқиш масаласи депутатларнинг диққат марказида.

Хулоса ўрнида шуни айтиб ўтишимиз мумкинки, Ўзбекистондаги нодавлат нотижорат секторини янада ривожлантириш фуқароларни давлат бошқарувида иштирокини фаоллаштиришга жалб қилиш ва рағбатлантириш, бирдамлик, масъулият ва адолат, аҳолининг ҳуқуқий ва сиёсий онгини ошириш ва фуқароларнинг давлатга бўлган ишонч даражасини янада кучайтиришга олиб келади.

Гулноза Саттарова,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бўлими бошлиғи, юридик фанлари номзоди

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат дастурида ННТларни қўллаб-қувватлаш хусусида...