Айни кунларда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2025 йил – “Aтроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да амалга ошириш бўйича Давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳалари кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилмоқда.

Эътиборли жиҳати, бу йилги Давлат дастури лойиҳасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгилаб берилган мақсадлар билан бир қаторда Президентнинг 2024 йил 18-20 ноябрь кунлари Олий Мажлис палаталари мажлисларида сўзлаган нутқида илгари сурган ташаббуслар ҳам ўз аксини топган.

Давлат дастури лойиҳасида 5 та устувор йўналиш бўйича 2025 йил учун 295 та амалий чора-тадбирлар, 87 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ва мақсадли кўрсаткичлар назарда тутилмоқда. Аҳамиятлиси, лойиҳага сўнгги йилларда депутатлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда экспертлар томонидан билдириб келинаётган фикр-мулоҳазалар, таклиф ва ташаббуслар ҳам киритилган.

Жумладан, Давлат дастури лойиҳасида миллий тараққиётимизнинг муҳим ва устувор йўналиши бўлган тиббиёт ва таълим соҳаларида бошланган ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган бир қатор ташаббуслар жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилган. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, ҳақиқатдан кейинги йилларда мамлакатимизда айни соҳаларни ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Ҳар йилги давлат дастурларида бу борада аниқ вазифа ва мақсадли кўрсаткичлар белгиланди.

Хусусан, жорий йилги Давлат дастури лойиҳасининг Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш йўналиши доирасида 2025 йилдан бошлаб тиббиётнинг бирламчи бўғинида оилавий поликлиникалар, оилавий шифокорлик пунктлари ва маҳалла тиббиёт пунктларида аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатишнинг самарали тизимини жорий этиш кўзда тутилмоқда.

Кўп тармоқли марказий поликлиникалар фаолиятини марказий шифохоналарнинг маслаҳат диагностика поликлиникаси сифатида йўлга қўйиш ҳамда марказлашган лабораториялар ташкил этиш, стоматология хизматини аутсорсинг асосида хусусий секторга бериш, шифокор қабулига навбатни тўлиқ электрон шаклга ўтказиш, вилоят даражасидаги ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатувчи тиббиёт муассасаларини бошқарув, молия ва ташкилий жиҳатдан замонавий кўп тармоқли клиникалар шаклида қайта ташкил этиш шулар жумласидандир.

Аҳоли саломатлиги йўналишидаги чора-тадбирларни белгилашда ҳар бир ёш тоифаси, касалликлар тури ва гуруҳи, хавфлилик даражаси, аҳолининг ижтимоий аҳволи каби барча ҳолатлар қамраб олинганлиги барча юртдошларимизни қувонтирмоқда. Агарда соҳа мутахассислари ва халқимиз таклифлари асосида ушбу чора-тадбирлар янада такомиллаштирилиб қабул қилинса, фуқароларимизнинг давлат тиббий хизматларига бўлган ишончи янада ортишига эришилади.

Мисол учун, дастур лойиҳасининг болалар ўртасидаги ирсий касалликларнинг олдини олиш ва даволаш самарадорлигини ошириш мақсадида ирсий касалликлар билан касалланган болаларни дори воситалари, тиббий буюмлар ва шифобахш озуқалар билан 100 фоиз таъминлаш назарда тутилмоқда. Шу билан бирга, юрак-қон томир, диабет касаллиги бор беморларни даволаш ҳам 100 фоизлик кўрсаткичда қамраб олинади. 1 миллион нафар чақалоқ туғма гипотиреоз, фенилкетонурия касалликларини аниқлаш бўйича неонатал скринингдан, 3-18 ёшли 10 миллион нафар бола онкогематологик касалликларни эрта аниқлаш бўйича оммавий ва селектив скринингдан ўтказилади.

Хавф гуруҳига мансуб бўлган аҳолини онкологик касалликлар бўйича скрининг текширувларидан ўтказиш, хавфли ўсма касалликларидан бир йилгача ўлим кўрсаткичи 13,8 фоиздан юқори бўлмаслигига эришиш учун марказий поликлиникаларда “Онконазорат хонаси” учун алоҳида акушер-гинеколог шифокори штати ажратилади. Натижада йилига 700 минг нафар аёлларни бачадон бўйни саратони ва 1,5 миллион нафар аёлларни кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш бўйича мақсадли скринингдан ўтказишга эришилади.

Албатта, касалликларга қарши самарали курашиш бу устувор вазифа. Аммо, аҳоли касалликка чалинишининг олдини олиш, хусусан, юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш ҳамда жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ундан-да муҳим саналади.

Шу боис, Давлат дастури лойиҳасининг 31-32-бандларида аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш, катта ёшдаги аҳоли орасида тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик ва юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси бўйича индивидуал ва оммавий тарғибот тадбирларини ўтказишга қаратилган чора-тадбирлар ҳам таклиф қилинмоқда.

Қолаверса, лойиҳада таълим ва илм-фан йўналишида ҳам мамлакатимиз тараққиёти билан боғлиқ бўлган устувор вазифалар белгиланган. Хусусан, алоҳида таълим эҳтиёжига эга ўқувчилар билан ишлайдиган ўқитувчиларни сертификатлаш амалиётини йўлга қўйиш, республиканинг ҳар бир туманида (шаҳрида) босқичма-босқич инклюзив таълим талабларига жавоб берадиган камида биттадан умумтаълим мактаби фаолиятини ташкил этиш шулар жумласидан.

Маълумки, Бош қомусимизда Ўзбекистон ижтимоий давлат деб белгиланган. Янги таҳрирдаги Конституция қабул қилингандан буён бу борада кўплаб ташаббуслар ҳаётимизга татбиқ этилди. Айниқса, ёшларнинг олий таълим олиш имкониятини кафолатлашда бу йўналишдаги ташаббуслар халқимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда. 

Давлат олий таълим ташкилотларининг ташкилий ва молиявий мустақиллигини ошириш, уларнинг фаолиятига ўзини ўзи бошқариш тамойилини кенг жорий қилиш орқали молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим ташкилотларининг ваколатлари кенгайтирилади. Бунда уларга олийгоҳ бошқарув ходимлари ва профессор-ўқитувчиларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини (KPI) белгилаш, даромадлар ва харажатлар параметрларини тасдиқлаш, олийгоҳнинг инновацион ва бошқа жамғармалар маблағларини сарфлаш тартиби ва йўналишларини белгилаш ҳамда олийгоҳнинг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби жорий этилади.

Инсон салоҳиятини юксалтириш, таълим учун қулай муҳит яратиш ишларини ташкил этиш мақсадида 2025/2026 ўқув йилидан Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши каби таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича етакчи олий таълим ташкилоти этиб белгиланмоқда.

Шунингдек, ушбу олийгоҳда “циркуляр иқтисодиёт” таълим йўналишида кадрлар тайёрлаш амалиёти йўлга қўйилади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетининг “яшил техникумлари” фаолияти йўлга қўйилади.

Олий таълимда грант ўринларини босқичма-босқич ошириш ҳисобига аниқ ва табиий фанлар, муҳандислик-техника, хизматлар, тиббиёт каби соҳаларда давлат буюртмаси 25 мингтага етказилади. Бу борада халқаро тажрибани уйғунлаштириш, етакчи кадрларни тайёрлаш мақсадида “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши таълим дастурлари асосида таълим олиш учун стипендия танловига 20 тагача квота ажратилади.

Умуман олганда, 2025 йилги Давлат дастури лойиҳасида нафақат ижтимоий, қолаверса, атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” масалалари, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий, давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ, хавфсизлик ва ташқи сиёсат йўналишларида кенг кўламли вазифа ва чора-тадбирлар таклиф этилган.

Галдаги вазифа юртимиз тараққиёти, ёшларимизнинг эртанги кунига бефарқ бўлмаган ҳар бир фуқаро ушбу лойиҳанинг 22 январь кунига қадар бўлиб ўтадиган муҳокама жараёнларида ўз фикр ва таклифлари билан фаол иштирок этишидир. Ҳар бир соҳада, ўзимиз истиқомат қилаётган ҳудудда 2025 йилда амалга ошириладиган ижобий ташаббуслар бугун Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасидаги фаол иштирокимизга боғлиқ. Агар биз бугун ўз ташаббусларимизни ушбу ҳужжатда акс эттирсак, бу ўзгаришлар йил якунига қадар ўз ҳаётимизга татбиқ этилади.

Гулнорахон АБДУВОҲИДОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг

Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат дастури лойиҳасидаги ижтимоий ташаббуслар